бадан
билан улашинг
1. Тананинг, гавданинг сирти, сиртқи қисми.
-
Орқада келган Пўлағур манглай рўмоли билан яланғоч баданини артиб, терини қуритди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Ёмғирданми, терданми бутун бадани шалаббо ҳўл. А. Мухтор, Чинор
2. Тана, гавда, вужуд.
-
Қўнжи тўла сув, кийим-бош жиққа ҳўл, совуқдан бадан қалт-қалт титрайди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Кечаси Жаҳонгирнинг баданида оғриқ турди. Шарқ юлдузи
-
Йигитнинг лаблари қўлига текканда, Маҳвашнинг аъзойи бадани жимирлаб кетди. Т. Ашуров, Оқ от
БАДАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BADAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бадан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар