бадарға
билан улашинг
1. Ўз ватани (юрти)дан бошқа жойга сурилиш, ҳайдалиш, қувғин.
-
Айрилиқ устига энди бадарғаси ҳам чиқди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
2. ҳуқуқ Суд ҳукми билан бошқа ерга юбориш; кўчириш, сургун.
бадарға сўзи қатнашган жумлалар:
Бадарға бўлмоқ
-
Отаси бечора бўлса, қанча вақт эл-халқдан номус қилганидан аллақандай шаҳарларга бадарға бўлиб, яқинда келди. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Бадарға бўп чиқдик юрт-у қалангдан, Туташиб ўт чиқар сенинг танангдан. Эрали ва Шерали
Бадарға қилмоқ
-
Кўп халқлар ўз ватанидан бадарға қилинди. Шарқ юлдузи
БАДАРҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BADARG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бадарға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАДАРҒА сўзига берилган маънолар
бадарға сўзига янги изоҳ қўшинг