сўқир
билан улашинг
1. Кўр, ожиз.
-
Чин кўнгилдан йиғласанг, сўқир кўздан ёш чиқар. Мақол
2. Кўзи кўр, кўзи ожиз одам.
-
Сўқир киши.
-
— Ҳой, мўғуллар! — деб заҳарханда кулди у [Темур Малик]. Иккингиз учун садоғимда икки ўқ қолди, иккингизни ҳам сўқир қилиб қўяйми? М. Осим, Карвон йўлларида
-
Бенафдур сўқирга тутилган чироқ. Ш. Шомуҳамедов
3. кўчма Ҳеч нарсани билмайдиган, сезмайдиган; қолоқ, кўр.
-
Кўзи сўқирдан кўкраги сўқир ёмон. Мақол
-
Нима қилай, бу сўқир кўзлар кеч очилган бўлса? Ёшлик
-
Шунча пайтдан бери кўр эканман, сўқир эканман. Шарқ юлдузи
СЎҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘QIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар