сўр
билан улашинг
1. Лабларга қўйиб ёки лаб орасига олиб, сиқиб ичга тортмоқ.
-
Анорнинг сувини сўрмоқ. Жавзо кирмай, ровоч сувини сўр. Мақол
2. Шу йўсинда овқатланмоқ, эммоқ (бола ҳақида).
-
Она кўкрагини сўриб ётмоқ.
3. Дамига тортиб олмоқ. Насос сувни сўриб олади.
4. Умуман, тортиб олмоқ.
-
Куз офтоби эрталабдан оқшомги ёмғир заҳрини сўра бошлади. Й. Шамшаров, Кумуш пиёла
-
Тепага кўтарилган қуёш ўтли тили билан ер бағридаги барча намни сўриб оларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
5. Тирик организмларнинг сувини, ширасини, қонини махсус аъзолари ёрдамида тортиб ичмоқ (ҳашаротлар, қуш ва ҳайвонлар ҳақида).
-
Капалак гул сувини сўради. Зулук қон сўради.
-
Ёш ўргимчаклар онасининг ҳар томонидан қон суюқлигини сўраверади. Фан ва турмуш
6. Оғизга олиб ва тупук билан ҳўллаб, селини тил ва танглай ҳаракати билан аста-секин ичга ютмоқ; шиммоқ.
-
Конфет сўрмоқ.
-
— Биз деҳқон одаммиз, Саидқул, — деди у. — Сиз у — аёллар билан кўп гаплашиб, оз тановул қилиб, кейин газагига қанд сўрадиган. М. М. Дўст, Лолазор
7. кўчма Зўрлик ёки алдов билан бировнинг кучидан, меҳнатидан, бойлигидан фойдаланмоқ; эксплуатация қилмоқ.
-
[Зуҳра:] Сигирнинг қулоғига тушган канадай эрни сўриб ётиш ҳам яхши касб! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
8. Чекмоқ, тортмоқ.
-
Чилим сўрмоқ.
-
Бектемир махорка ўраб, жимгина сўра бошлади. Ойбек, Қуёш қораймас
сўр сўзи қатнашган жумлалар:
Бармоғининг (ёки тирноғининг) кирини сўрмоқ
-
Кўпларнинг егани нони, қалагани ўтини йўқ. Бармоғининг кирини сўриб, оёғини эски тўшакка ўраб ўтирибдур. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
Қонини (ёки кучини, илигини) сўрмоқ
-
Бултур, кеч куз, қишнинг бошлари бўлса керак — куч-қувватини аллақандай кўринмас жонзот сўриб олгандек, бирдан озиб-тўзиб ранги олинди, бурунги ғайратидан асар ҳам қолмади. Ёшлик
-
Деҳқонларнинг ҳоли шундайин ўтган Шафқатсизлар илигин сўриб ётган. Эргаш Жуманбулбул ўғли
СЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар