сўқмоқ
билан улашинг
1. Одамлар қатнови натижасида ўз-ўзидан юзага келган ёлғизоёқ йўл.
-
Мана шу адирлар бағридан бир сўқмоқ ўтган. Ёшлик
-
Саҳро сўқмоғида бошин эгиб жим, Бир кимса кетмоқда, билмасман, у ким. А. Орипов, Йиллар армони
2. кўчма Киши фаолиятида, ҳаётда босиб ўтган ёки босиб ўтиладиган йўл.
-
Ҳаётимиз жуда гўзал. Лекин унинг ўзига яраша паст-баландликлари, сўқмоқлари ҳам бор. Ўйлаб турсам, менинг ёлғизоёқ сўқмоқ йўлим аллақачон тугабди. А. Мухтор, Асарлар
СЎҚМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘QMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўқмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing