сўн
билан улашинг
1. Ёнмай, ёруғ бермай қўймоқ; ўчмоқ.
-
Учқун йилт этиб сўнди. Шарқ юлдузи
-
Мушакнинг кўк, сариқ, қизил шуълалари тупроқ уюмларини, чойхона томларини узоқ ёритиб турди-да, кейин аста сўнди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Домла сўна бошлаган гулханга ўтин ташлай туриб, унга синовчан қараб қўйди-ю, атай елка учирди. М. Мансуров, Ёмби
2. Ёруғлик кучи, даражаси пасайиб, нурсизланиб бормоқ, хира тортмоқ, хиралашмоқ.
-
Чекина олмайди деворда тасвир, Секин сўна бошлар деворда қуёш. Х. Даврон, Қақнус
-
Деразадан тушиб турган ёруғлик аста-аста сўниб, уй ичи қоронғилашаверди. С. Аҳмад, Ҳукм
3. кўчма Дастлабки кучи, даражаси, шиддати пасаймоқ, сусаймоқ; ўчмоқ.
-
Юракдаги исёнкор туйғулар аста-секин сўниб, хаёлини аллақандай маъюс ўйлар банд этди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Илгаригидек ёнишлар, талпинишлар, эркалашлар, ҳаяжонлар сўнгандек Мирмуҳсин, Умид
4. кўчма Пасаймоқ, кучсизланмоқ (овоз, товуш ҳақида).
-
Олам сукунатини анча йироқлашиб кетган поезднинг сўниб борувчи тарақа-туруғидан бўлак ҳеч нарса бузмасди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
Сўниб қолган кулги яна оловлана бошлади. П. Қодиров, Уч илдиз
сўн сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳаёти (ёки умри) сўнмоқ
СЎН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘N сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар