сўлқилдоқ
билан улашинг
1. Лўмбиллаган, семиз, дўмбоқ, лўппи, сўлқиллаган.
-
Сўлқилдоқ бола.
-
Хумор келиннинг катта қора кўзлари ҳам, тер, сут ҳиди анқиётган сўлқилдоқ тани ҳам, илиқ нафаси ҳам Бўрихонга ёқади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Эндигина етилган, сурх.
-
Сўлқилдоқ новда.
-
[Мирғиёс:] Кўк қурт! Ёмон офат. Ё ўзанинг заволи. Тезда тухумини қуритиш керак. Рўзанинг айни сўлқилдоқ пайти, кемиради очофат.' Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
сўлқилдоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Сўлқилдоқ ер
Сўлқилдоқ нон
-
Нон, гарчанд арпа қўшилган бўлса ҳам, шундай иссиқ, сўлқилдоқ, ўзи-ям шундай қизариб пишганки, кўргандаёқ ташланади киши. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
СЎЛҚИЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘LQILDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўлқилдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар