тугунча
билан улашинг
1. Тугун сўзидан кичрайтириш шакли.
-
Улар боққа чиқиб, тўкилган ёнғоқларни териб турганда, Жонузоқ оқсоқол қайтиб келди. Унинг қўлида кичкина тугунча бор эди. С. Анорбоев, Оқсой
-
\Аҳмад\ Ҳар бир эшитган нарсасини билиб олишга интилганидан, унинг сийрак қошлари ўртасида тугунча ҳосил бўлган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Бу ҳолатни тўйиб кўрдим-да, Ечиб солдим дил тугунчасин. Сайёр
2. бот. Гулда уруғчининг остки қисми, уруғдон (чанглангандан кейин мева, унинг ичида уруғ ҳосил бўлади).
-
Минерал ўғитлардан самарали фойдаланиб, катта май-донларда ҳосил тугунчаларининг кўпайишига эришиш мумкин эди. Газетадан
ТУГУНЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUGUNCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТУГУНЧА сўзига берилган маънолар
тугунча сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
тугунча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing