чўғ
билан улашинг
1. Ёниб бўлиб, алангаси сўнган ўтин, кўмир ва шу кабилар
-
Лахча чўғ. Самоварга чўғ ташламоқ.
-
Ошпаз оппоқ халатининг енгларини намойишкорона шимариб, кўрага кўмир чўғини терди. Ёшлик
2. кўчма Аланга, оташ, тафт; иштиёқ, завқ-шавқ.
-
Ишқ чўғи. Умид чўғлари. Юрак чўғи.
-
Халқ кўксига чўғ солиб турадиган шеърлар бўлади. Газетадан
-
Юрагига санъат чўғи тушган қиз ўз мақсади сари интилди. Газетадан
чўғ сўзи қатнашган жумлалар:
Чўғ устида ўтиргандек
-
Суҳбат вақтида [Султон Хусайн] ўзини худди чўғ устида ўтиргандек ҳис қилди. А. Кўчимов, Ҳалқа.
Ўзини ўтга, чўққа урмоқ
-
Биз ёшлигимизда кўрган қаттиқчиликни шу болаларим кўрмасин, деб ўзимни ўтга ҳам урдим, чўққа ҳам урдим. И. Ўктамов, Ҳикоялар
Салмоқ, чама.
-
Ҳосилнинг чўғи яхши. Пулнинг чўғи.
-
Нонни
-
Салмоқлаб кўр, чўғи оғирроғидан ол. Ғ. Ғулом, Шум бола
чўғ сўзи қатнашган жумлалар:
Чўғи қочган
-
Икки атрофда пахтасининг чўғи қочган далалар гоҳ чўп бўлиб ғўзапояси қолган, гоҳ пахтаси эгатларга оқиб тушган пайкаллар билан алмашинади. М. Мансуров, Ёмби
ЧЎҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘G‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар