тугун
билан улашинг
1. Арқон, ип, лента ва шу кабилар нарсаларнинг боғлаб уланган, тугилган жойи.
-
Арқоннинг тугунини ечмоқ. Ипнинг учига тугун солмоқ. Ботинканинг ипига тугун тушиб қолибди. Галстукнинг тугуни чиройли чиқибди.
-
Узилган ип қайта уланса ҳам, тугуни қолади. Юрак ип эмаски, қайта уланса. А. Эшонов, Бир оғиз сўз
-
Костюмни ечиб, кўрпачага ташладим, галстукнинг тугунини бўшатдим. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Ўраб, бўғчалаб боғланган нарса; бўғча.
-
Адолат бошидаги тугунни, орқасидаги қоп-чиғини ерга қўйиб, Шакархонга қаради. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Узоқда, сийрак дарахтлар билан қопланган қияликда қоп ва тугунлар орқалаган икки аёл ва бир чолнинг қораси кўриниб қолди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Қамбарали ака тугунни ечди, бир даста нуқул юз сўмлик пулни кўриб, кайфи учиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма Киши тана аъзосида ёки бошқа нарсада ҳосил бўлган тугунга ўхшаш нарса.
-
Дарё қисқичбақасининг нерв системасида, чувалчангдаги сингари, йирик ҳалқум устки тугуни бўлади. Зоология
-
Нерв тугунлари — ўзаро бириккан нейрон таначаларининг тўпламидир. Одамнинг анатомияси ва физиологияси
4. кўчма Умуман, ҳал этилмай, очилмай, ечилмай, тугун ҳолда бўлган нарса.
-
— Мунозаралар вақтида кўп мушкул тугунлар очилиб, ноаниқ масалалар ҳал этилгай, — деди аллома бошини кўтариб. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Менинг хавотир олган жойим шуки бу воқеалар тугуни бир калладан чиққанга ўхшайди А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Акбаров, Эшонбоев, Ҳакимов муаммоси кўнглида тугун бўлиб турар эди, энди бунга Гавҳар орқали Тошев муаммоси ҳам қўшилиб, тугун янада чигаллашди. П. Қодиров, Уч илдиз
5. ад. Бадиий асарда воқеанинг ривожлана бошлашига сабаб бўлган воқеа, ҳодиса.
-
Келинг, арқонни узун ташлаб, сабрга эрк берайлик яна. Зотан, ҳар бир асарнинг тугуни билан бирга ечими ҳам бор-ку? Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Ойқизнинг психологик ҳолати роман марказида турган муҳим тугунки, унинг ечими учун Ойқиз типидаги бошқа бир шахс иштироки талаб қилинарди. ЎТА
тугун сўзи қатнашган жумлалар:
Тугун оши
Хом тугун
ТУГУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUGUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тугун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар