баҳодир
билан улашинг
1. фольк. Жисмонан қудратли, паҳлавон; девқомат.
-
Рустам баланд бўйли, кенг елкали, баҳодир йигит бўлиб етишибди. Эртаклар
-
Баҳодирлар бу майдонда Туриш бермоққа ҳавасда. Гулшанбоғ
2. Ҳеч нарсадан ҳайиқмайдиган, довюрак, ботир; ҳимматли.
-
Ватанпарвар, жанговар бўл, ҳушёр бўл, Баҳодир бўл, халқинг билан ҳамкор бўл. Ҳабибий
-
Ҳосил жонкуярлари ва яйлов баҳодирлари сафида кўплаб марди-майдонлар бор. Газетадан
3. кўчма Қудратли, улкан, азамат.
-
Бу ялтироқ кўзли, қоп-қора узун гавдали, пўлат баҳодир (поезд) ўз бағрида бутун бир ҳаёт олиб келмоқда. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Баҳодир (эркаклар исми).
БАҲОДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHODIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳодир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар