баҳайбат
билан улашинг
1. Ҳажм-ўлчови одатдагидан ортиқ; жуда катта, жуда улкан, ҳайбатли.
-
Баҳайбат минора. Баҳайбат тоғ.
-
Асрий қорлардан бошига салла ўраган баҳайбат қоялар шаҳар теграсида виқор билан турганча қотиб қолган. К. Яшин, Ҳамза
-
Баҳайбат ўрик остидаги каравотда эллик ёшлар чамасидаги бир аёл ўтирарди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Баҳайбат пармаловчи машиналар қишлоқ биқинида қудуқ қазиётир. Ёшлик
2. Кўриниши ваҳимага соладиган, қўрқинч ҳиссини туғдирадиган; ваҳимали, даҳшатли.
-
Лочин деганда, кўз олдимизда баҳайбат йиртқич қуш пайдо бўлади. Фан ва турмуш
-
Икки-уч юз қадам наридаги якка-ёлғиз дарахтлар ва пастқам уйларнинг қамиш ва ёғоч бўғотлари туман ичида, оқшом маҳалдаги кўланкадай, баҳайбат кўринарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўтовдай шўппайган улкан тошлар ортида қандайдир баҳайбат махлуқ пойлаб тургандай. Ж. Абдуллахонов, Орият
БАҲАЙБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHAYBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳайбат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАҲАЙБАТ сўзига берилган маънолар
баҳайбат сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар