1. Маълум йўналишда ҳаракатда бўлмоқ (юрмоқ, учмоқ, оқмоқ ва ҳоказо)
Ит ҳурар, карвон ўтар. Мақол
Кўчадан ўтаётган ёш-у қари қўлини кўксига қўйиб, отахонга салом беради, ҳол-аҳвол сўрайди. Газетадан
Дала йўллари ғиз-ғиз ўтиб турган машиналардан гавжум, автобуслар серқатнов. Ҳ. Ғулом, Бинафша атри
Бу қуш ҳар замон бир томоқ қоқиб, кўкда арғимчоқ солиб ўтаётган турналарни кузатиб қолади. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Сатҳ ёки бошқа маконда маълум йўналишдаги ҳаракатни таъминлайдиган нарса йўналган (чўзилган, ётқизилган) бўлмоқ.
Ер остидан газ қувурлари ўтган.
Тол ўсган ердан кўча ўтгани учун, дарахт кесиб ташланди. Газетадан
Дарчанинг орқаси анорзор, унинг этагидан анҳор ўтади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Демак, шу бута остидан телефон сими ўтган. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Маълум жой, сатҳ ва шу кабилар оралиғида (бирор томонга қараб) ҳаракатланмоқ, шундай ҳаракат билан уни орқада қолдириб, ундан кейинги жойда мавжуд бўлмоқ.
Гуллар юзида ханда, бу боғдан ёр ўтдими? С. Зуннунова
Қиз бедапоядан ўтиб, сўл ёқдаги дарахтлар орасида ғойиб бўлгач, Йўлчи яна ишга тушди. Ойбек, Танланган асарлар
Аҳмаджон бир чордевордан ўтиб, кичкина майдонга чиққанида, рўпарада пулемёт тариллади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
4. Қарама-қарши томонлари (боши ва охири, икки чети) бўлган йўл, очиқ жой, тешик ва шу кабиларнинг томонлари оралиғида ҳаракатланмоқ (йўналмоқ) ва шу йўналишда бир томонини қолдириб, иккинчисида ҳозир бўлмоқ.
Дарёдан ўта бошлади. Зовурдан сакраб ўтди. Тешикдан нариги ҳовлига ўтмоқ.
Йўлнинг нариги юзига, автобус бекатига ўтмоқчи бўлди-ю, ўша заҳоти бу фикридан қайтди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
5. Юриб ёки бошқа ҳаракат билан (йўналиб) маълум жой, ўринда мавжуд бўлмоқ; ўрин олмоқ, жойлашмоқ.
Олдинги қаторга ўтмоқ. Меҳмонлар махсус ҳозирланган хонага ўтишди.
Муслимжон, қани, тўрга ўтинг. Н. Сафаров, Оловли излар
6. Иш-фаолият кўрсатаётган жойини ўзгартириб, бошқасига кўчмоқ.
Техникумдан рабфакка ўтибсан деб эшитдим яхши қилибсан. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
Аҳмад Акмалхоннинг кўп жойларда ишлаб чиққанини эшитганди, иккинчи программа деяпти, демак, радиога ўтибди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
7. Иш-фаолиятини ёки ундаги усул ва шу кабиларни ўзгартирмоқ, бошқасига кўчмоқ.
Конвеер усулига ўтмоқ. Савдо ишига ўтмоқ. Пудрат усулида ишлашга ўтмоқ.
Сегоҳга ўтди, яна аллақандай ғамгин, эзгин куйларни айтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
8. Ўз жойини ўзгартирмоқ, биридан бошқасига кўчмоқ.
Мен бир турмадан иккинчи турмага ўтаётибман, нега йиғлайсан! А. Қаҳҳор, Томошабоғ
9. Эгалик, тасарруф ўрни ўзгармоқ.
Бу ерлар корхона ихтиёрига ўтди.
Уларнинг ўзаро писандаларига мувофиқ, янги ерлар, чиқариладиган сувлар Тешабойга текинга ўтади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
10. Кимда ёки нимададир бўлган нарса, хусусият ва шу кабилар бошқасига ҳам кўчмоқ, унда ҳам пайдо бўлмоқ.
Ҳоким йигирма беш солдатнинг кучи ўзига ўтиб қолгандек, кучана бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Уларнинг биридаги шўхлик ва завқ иккинчисига тез ўтар эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
Кумуш тўй ўзбеклар учун янги одат бўлиб, Европа халқларидан ўтган. Газетадан
11. Таъсир этмоқ, таъсири юзага келмоқ.
Калтак ўтмайди. Оёғидан совуқ ўтди.
Бир ёш йигитнинг икки оғиз гапи Салим Ғаффорнинг у ёқ-бу ёғидан ўтиб кетди. Муштум
12. Ўз йўналишида муайян жойдан (нуқтадан) илгари йўналмоқ, узоқлашмоқ.
Сафар бўзчи Абдураҳмоннинг тўхтаганидан хабарсиз икки-уч қадам нарига ўтган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Энка-тинкаси чиқиб кетганидан, Валижон тушадиган бе-катидан ўтиб кетганини энди сезди. Газетадан
13. Бир хил йўналишдаги ҳаракатда (юриш, югуриш, сузиш ва бошқалар) ортда қолдирмоқ, ундан ўзмоқ, ўзиб кетмоқ.
Маррага яқинлашганда, барча пойгачилардан ўтиб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Гоҳ афанди эшакдан, гоҳ эшак афандидан ўтиб, уйга етдилар. Латифалар
14. Кўчма Бирор хусусият, белги, хатти-ҳаракат ва шу кабиларда бошқаларини ортда қолдирмоқ; устун, юқори бўлмоқ.
Қамишкапада бундан ўтадиган юзи қора йўқ П. Турсун, Ўқитувчи
Ичимизда Ювошдан ўтадиган теримчи йўқ. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Қовунлар ғарқ пишган. Бир-бировидан ўтаман дерди. Муштум
15. Мазмунидан иш-ҳаракат англашувчи отлар, шунингдек, -ш/-ш қўшимчали ҳаракат номи билан қўлланиб, шу сўз билдирган иш, ҳаракат қилишни бошлаш, шунга киришиш маъносини билдиради.
Охири йиғлашга ўтди. Бирор натижа чиқмагач, дўқ-пўписага ўтди. Ҳужумга ўтмоқ.
16. Кечмоқ (бирор иш, воқеа, ҳодиса жараёни ҳақида).
Кенгаш яхши ўтган эди чамаси, Ғиёсиддиновнинг вақти чоғ эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
Давра суҳбати савол-жавоб тарзида ўтди. Газетадан
Гарчи операция муваффақиятли ўтган, хирург роппа-роса тўрт соат ўлим билан олишган бўлса-да, бироқ башоратга ҳали эрта эди. Газетадан
17. Юз бермоқ, бўлиб ўтмоқ; кечмоқ.
ўзимдан қандоқ камчилик ўтганига ҳайронман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Абдурасул билан қассоб ўртасида ўтган гаплар эсига тушди. П. Турсун, Ўқитувчи
18. Кейинда қолмоқ; кечмоқ (вақт ҳақида).
Йиллар ўтди, бир оз улғайдик, бу кун — Ватан хизматига бир қадар дастёр. А. Орипов
Олтин кузнинг олтин дамлари ўтиб бормоқда. Газетадан
19. Шахснинг шу феъл боғланган сўз англатган рақамдаги ёши бошланиши, шу ёшга қадам қўйиши маъносини билдиради.
Олтига (олти ёшга) ўтди.
Қизимизнинг бўйи чўзилиб, ўн тўртдан ўн бешга ўтиб қолди. Муштум
20. Умрнинг ёки маълум қисмининг шу феъл боғланган сўз англатган иш, ҳолат билан кечишини билдиради.
Ёшим қирққа етди. На хотин, на бола-чақа. Дунёдан тоқ ўтдик ҳисоб. Ойбек, Танланган асарлар
Хонумонимдан кечаман, дунёдан портфелсиз, пальтосиз ўтаман, аммо бу ишни очмасдан қўймайман. А. Қаҳҳор, Бек
Умри машинада ўтган кишини консерватор деганларига ҳай-ронман. Муштум
Мана, умрим ўтди, нуқул азоб ичида ўтди. Ойбек, Танланган асарлар
21. Барҳам топмоқ.
Бўроннинг тезда ўтиб кетишига кўзим етмайди Мирмуҳсин, Меъмор
Азим бойвачча, Шўро ҳукумати баҳор ёмғиридек тез ўтиб кетади, деб ўйлар эди. С. Аҳмад, Ҳукм
Шамоллагансиз, хафа бўлманг, ўтиб кетади. Ойбек, Танланган асарлар
22. Бирор иш, мансаб, ташкилот ва шу кабиларга кирмоқ, тайинланмоқ, қабул қилинмоқ.
Партияга ўтмоқ. Депутатликка ўтмоқ.
Оқибат, Воҳидов айтган номзод ўтди. П. Қодиров, Қора кўзлар
Бўта раисликка ўтмаса, мен хижолат бўлиб қоламан. С. Аҳмад, Ҳукм
23. Харид қилинмоқ, сотилмоқ.
Бу матолар яхши ўтмаяпти.
Корхона хўжайини эрталаб домлага: — Агар магазинларда ўтмай ётган моллардан бир оз олмасалар, буюртма бажарилмайди, — дебди. А. Қаҳҳор, Сароб
24. кўм. фл. взф. Етакчи феълдаги ҳаракатнинг давомлилиги, йўлакай бажарилувчи ҳаракат эканлиги каби грамматик ва модал маъноларни ифодалаш учун хизмат қилади.
Сен ҳовлига бор, жой тайёрла. Бир йўла магазинга ҳам кириб ўт. Н. Сафаров, Оловли излар
25. Бирор масалага оид мавзу, асар ва шу кабиларни ўқиш, ўрганиш, тинглаш амалиётини ўтказмоқ; ўқитмоқ, ўргатмоқ (ўқимоқ, ўр-ганмоқ).
— Ўқиганмисиз? — деди унинг сўзини кесиб бойвачча. — Ўқиганман. Навоий, Фузулийни ҳам ўтганман — жавоб берди Гуландом. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳамида биологиядан нималар ўқиганини, бу ўқув йилида яна нималар ўтилажагини сўзлаб берди А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
Баҳридан ўтмоқ
боши олтиндан бўлса ҳам, шу одамнинг баҳридан ўтинг. Н. Сафаров, Оловли излар
Ҳалиям бўлса, бунинг баҳридан ўт. П. Қодиров, Қора кўзлар
Бошидан ўтмоқ
Ким табиб — /эхампле>бошидан ўтган табиб, дейишар эди, илмсизлик бошингиздан ўта туриб, шу гапни гапирасиз-а?! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Бошимдан ўтган гапларни бировга айтиш қаёқда, эсимга тушса, ўзим чўчиб кетаман. П. Турсун, Ўқитувчи
Жонидан ўтмоқ
Бояги гаплар Умматалининг ёнидан ўтган бўлса, буниси жонидан ўтиб кетди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Куни ўтмоқ
Меҳнат кунингдан ҳам кечиб, Кунинг ўтар ароқ ичиб. Муштум
Ука, бор — борича, йўқ — ҳолича, ишқилиб, бир кунимиз ўтиб турибди. Ойбек, Танланган асарлар
Кўз ўнгидан ўтмоқ
Қорақалпоқ элининг Аму тўлқинларидек сокин, жўшқин ҳаёт лавҳалари кўз ўнгимдан ўтди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
Кўзи ўтмоқ
Мана, ўқи, кўзинг ўтса, комиссар буйруғини. Миртемир
Бир вақтлар дўппи тикдим, кўрпа қавидим энди ундай ишларга кўзим ўтмайди. Ойбек, Танланган асарлар
Кўнглидан ўтмоқ
Ҳамма гапни эшитиб олган экан писмиқ чол, деган фикр ҳар иккала ёшнинг ҳам кўнглидан ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи
Сўзи ўтмоқ
Унинг тоғаси амалдор, амалдор бўлганда ҳам, қаерга узатса, қўли етади, нима деса, сўзи ўтади. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Ўзинг(из)дан ўтар гап йўқ
Бу иш кечаси бўлгани маъқул. Кундузи бўлса, ўзингдан ўтар гап йўқ, хунукроқ кўринади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ўтиб тушмоқ
Бу ишда, айниқса, Жунаидхоннинг содиқ сардори Матчон тўра ҳаммасидан ўтиб тушди. Ж. Шарипов, Хоразм
Қадри ўтмоқ
Охир вақт бола қадри ўтиб, ҳар бир шаҳардан ўғил олиб келиб боқиб, қирқта ўғил боқиб олди. Бўтакўз
Қаторга ўтмоқ (ёки кирмоқ, қўшилмоқ)
Қаторга киролмаган деҳқонларга бошқачароқ тадбир қўлланади. А. Қодирий, Обид кетмон
Унинг [Сидиқжоннинг] номи чиқмаганлигига ҳеч ким эътибор қилмаган бўлса ҳам, назарида, ҳамма унга: Хафа бўлманг, ахир бир куни қаторга кириб қоласиз, деяётгандай бўлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қўлидан ўтмоқ
Не-не бекларнинг отларини кўрганман, не-не отлар ўз қўлимдан ҳам ўтган. Ойбек, Танланган асарлар
1. Кесмоқ, қирқмоқ.
Қаттиқ ёғочга болта яхши ўтмаяпти.
Сабзига ўтмайдиган пичоқни ёнингда олиб юрибсанми?
2. Ичига ботиб, ўйиб кирмоқ; тешмоқ, санчилмоқ.
Ўқ ўтмайди.
Аҳмоққа айтган билан гап уқмайди, Харсангга қоққан билан мих ўтмайди. Мақол
ЎТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘T сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.