ўйинчоқ
билан улашинг
1. Болаларнинг ўйнаши, овуниши учун хизмат қиладиган нарса ёки буюм.
-
Ўйинчоқ сотиб олмоқ. Ўйинчоқ машина:
-
Буваси унга дадасига ўхшаб қўғирчоқлар, ўйинчоқлар, ҳар хил ҳайвонларнинг расми солинган китоблар олиб келиб бермасди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Чиқарманг қурол, оқмасин қонлар. Китоб, ўйинчоқ беринг бизларга! И. Муслим
2. кўчма Бировнинг кўнгил очиш воситаси; эрмак.
-
Ташландиқ бу қизингиз, қўлма-қўл юрувчи бу ўйинчоқ қизингиз ким-у, сиздек бир меҳрибон онани қон йиғлатган ким? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кимларнинг соф ҳаёти Қўлда ўйинчоқ. Ғайратий
3. кўчма Бировнинг хоҳшини сўзсиз, кўр-кўрона бажарувчи, итоатгўй; қўғирчоқ.
-
Мўғуллар ва уларнинг қўлида ўйинчоқ бўлган амир Бурҳониддин ташвишга тушиб, бу даҳшатли халқ қўзғолонини бостириш ҳаракатига тушиб қолдилар. М. Осим, Маҳмуд Торобий
ЎЙИНЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YINCHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйинчоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар