ўйинқароқ
билан улашинг
1. Вақтини доимо турли ўйинлар билан ўтказадиган, ўйинга берилган; шўх (болалар ҳақида).
-
Кинотеатрнинг деворлари баланд бўлса ҳам, ўйинқароқ болаларга асло халал бермасди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қуда бўлмишимиз остонамизни супуриб, ҳол-жонимизга қўймаяпти; узатиб, ўйинқароқ қизи тушмагурдан тинчиб қўя қолсакмикан, деган ўйим бор. А. Мираҳмедов, Ўт юраклар
-
— Жўра деган бола сал ўйинқароқ чиқиб қолди, ғўзага сувни ҳам ўша тошириб юборган, — деди Шокиров. Н. Назаров, Замон
2. Ўйин-кулги, шўхлик билан ўтадиган.
-
Ботиралининг бу ўйинқароқ йиллари узоқ чўзилмади. С. Аҳмад, Ҳукм
ЎЙИНҚАРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YINQAROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйинқароқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар