ўйин
билан улашинг
1. Кўнгил очиш, дам олиш, тарбиялаш мақсадида қилинадиган эркин ҳаракат ёки машғулот.
-
Болалар ўйини.
-
Кўча туташ балчиқ бўлганидан болаларнинг ўйини тугул, юришига ҳам имкон йўқ эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
кенг майдонда шовқин-суронли қиш ўйинлари: баланд тепадан сирпанишлар, думалашлар, ченаларда учишлар Ойбек, Танланган асарлар
2. Бошқалар билан мусобақа қилиш учун маълум қоидалар асосида ўтказиладиган машғулот.
-
Футбол ўйини. Шахмат ўйини. Эстафета ўйинида қизлар командаси ютиб чиқди.
-
Жон-дилим футбол эмасми, қизни ҳам унутиб, бутун хаёлим ўйинда бўлиб қолди. Газетадан
3. Ўртага пул ёки нарса тикиб ўтказиладиган машғулот; қимор.
-
Отам ўйин қизиғида ютқазишга ютқазиб қўйиб, кейин ўзини урди, пешонасини ёрди, йиғлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Ритмик ҳаракатлар ва мимикалар уйғунлигидан иборат санъат; рақс.
-
Оёқ ўйини. Шўх ўйин. Кавказча ўйин.
-
Ўйин ҳам бир турли назокат касб этиб, Гулсунбиби йўрғалай кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Парвоз вақтида шох уриб (таш-лаб) қилинадиган енгил, ёқимли ҳаракат.
-
Кабутар ўйини.
6. сўзлашув тили Спектакль, концерт, цирк томошаси ва шу кабилар
-
Булар театрнинг олдига келганларида, ўйин бошланишига учинчи қўнғироқ ҳам берилган эди. Ойдин, Фонар тагида
7. кўчма Бетартиб, бироқ ўзига хос жозибали ҳаракат (ҳайвон ва нарсалар ҳақи-да).
-
Шабада ўйини.
-
Ғазаб билан ҳайқириб бўрон, Балки қилар минг турли ўйин. Ғайратий
-
Балиқларнинг бундай ўйинини энди кўриб тургани!\. Назир, Сўнмас чақмоқлар
8. кўчма Эрмак тарзидаги ҳаракат, қилиқ ва шу кабилар
-
Аччиқ ўйин ширин турмушни бузар. Мақол
-
Ҳар ҳолда, тақдирнинг бунчалик ўйинлари турган бир замонда биз нима ҳам қила олар эдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У муҳаббатни ўйин деб ҳисоблайди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Хат сенга ўйин бўлиб қолдими?! Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
9. сўзлашув тили Унчалик қийин, мушкул бўлмаган иш ҳақида.
-
Қизники — қийин билан, ўғилники ўйин билан битар. Мақол
10. сўзлашув тили Суюқоёқ, бузуқ аёл ҳақида.
ўйин сўзи қатнашган жумлалар:
Ўйинга тушмоқ
-
Ҳаваскор ҳофизлар қўшиқ айтди, шўх йигитлар ўйинга тушди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина.
Ўйин қилмоқ
-
— Вой юрагим, вой-вой, — деб атай ерга ағнаб, оғзидан оқ кўпик чиқара бошлади. Унинг ўйин қилаётганини Меъмор сезиб турарди. Мирмуҳсин, Меъмор
ЎЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар