ўй
билан улашинг
1. Бирор нарса билан ковлаб, чуқур ҳосил қилмоқ; ковламоқ.
-
Ерни ўймоқ. Деворни ўймоқ.
-
Тирноқ-ла ер ўйиб, сувлар оқизган Ғариблар аҳволи қоларди тангга. Ғайратий
-
Аваз учи тирсакка ўхшаш силлиқ тош топиб, бўзни ўйиб, икки қатор чуқурчалар ясади. П. Қодиров, Қора кўзлар
2. Чуқурча ҳосил қиладиган қисмини ажратиб олмоқ.
-
Мен ҳам лип этиб ҳужрага кириб, хумчадан ёғ ўйиб олдим. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Мана шу ёлғиз қўлим билан малъун Жапақнинг кўзини ўяман. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
3. Нақш, гул, тасвир ва шу кабилар ишлаш учун бирор сиртга из, ўйиқ туширмоқ.
-
Супачада бир парча ганчга Наққош ўяр сўнгги насини. Э. Раҳим
-
Исломхўжа усталар билан саломлашиб, мармар тошга Огаҳий шеърларини ўяётган Худойберган муҳркан олдига борди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
[Солижон] Такрорлайди дарсларин, Кўздан тугал ўтказар, Тошга ўйган хат каби Пухталаб дилга ёзар. Қ. Муҳаммадий
4. Емириб, ювиб, чуқур ҳосил қилмоқ.
-
Ойқиз бутун кучини йиғиб, Погодинни сув ўйган чуқурлик қирғоғига судраб келди Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
5. кўчма Қаттиқ чимчиламоқ.
-
Роҳила [қизнинг] биқинини ўйиб олди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
6. кўчма Қаттиқ руҳий азоб бермоқ.
-
Юрак-бағримни ўйдинг, Мени номусга қўйдинг. Ҳ. Олимжон
7. Ўйиб олмоқ Қаттиқ таъсирли, таъзирли гап қилмоқ.
-
Алим бува мингбошини ўйиб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
бирор нарсани баҳона қилиб, гап билан ўйиб-ўйиб олади. О. Ҳусанов, Най
ЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар