суст
билан улашинг
1. Унча кучли, шиддатли бўлмаган; секин, паст.
-
Суст оқим. Суст олов.
-
Тез маслаҳат ёвнинг бўйнин эгдирур, Суст маслаҳат бул ўлжадан қўйдурур. Гулихиромон
-
Эрталаб туриб, газета варақлашга юрагим дов бермайди. Нега қўрқаман, нимага ишончим суст? А. Мухтор, Асарлар
2. Секин иш қиладиган, камфаол, имиллаган; сусткаш.
-
Суст одам. Бозор суст. Кули суст косибдан оёғи чаққон гадой яхши. Мақол
-
Омборхоналар таъминоти суст амалга ошириляпти. Газетадан
3. Ланж, бўшашган.
-
Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлади. Мақол
СУСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing