сусай
билан улашинг
1. Илгариги кучини, шиддатини йўқотмоқ; секинлашмоқ, пасаймоқ.
-
Нусратбекнинг ташидаги титроқ бир оз сусайди, секин, вазмин, салмоқ билан одимлаб кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Ҳарсиллашлар сусайиб, тиқ этган товуш ҳам аниқ эшитилади. Қаердадир, ер остида, юмронқозиқ ниманидир кемиради. М. Мансуров, Ёмби
-
Ниҳоят, чаккасидаги шанғиллаш сусайиб бориб, алланарса жинг этди-ю, қулоқлари очилиб кетди. М. Мансуров, Ёмби
2. Шаштидан қайтмоқ, илгариги ғайратини, жўшқинлигини ёки қизиқишини йўқотмоқ; бўшашмоқ, пусмоқ.
-
[Кумуш] Кундан-кунга Зайнабнинг сусайиб, ўзига бегоналашиб борганини яхши англар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Кучини, таъсирини йўқотмоқ, кучсизланмоқ.
-
У [Ҳакимбойвачча] юртдаги тинчсизликнинг сабабини диннинг сусайганидан, уламоларнинг халққа раҳбарлик қилмаганидан кўрди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Бўш қўйилганлик натижасида орқага кетмоқ, ёмонлашмоқ, пасаймоқ, бўшашмоқ.
-
Интизом сусайди.
сусай сўзи қатнашган жумлалар:
Меъдаси сусаймоқ
СУСАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUSAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сусай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар