Izoh.uz сайтида сут сўзининг изоҳи ва маънолари

сут

от

1. Одам (аёл) ва сутемизувчи ҳайвонларнинг лактация даврида сут безларида ишлаб чиқариладиган, янги туғилган наслни озиқлантирадиган мураккаб кимёвий таркибли оқ рангдаги суюқлик.

  1. Сут безлари. Бола йиғламаса, она сут бермайди. Мақол

  2. Кўкрагимда сутим деб, Юрагимда ўтим деб, Энаси шўр йиғлайди, Қайдасан, Аҳмадим, деб. Ойсулув

  3. Искандар елиннинг сўрғичдек учларидан тиз-тиз отилиб чиқиб, хурмага оппоқ ипдек пов-пов чўзилиб туша-ётган сутга ҳайрат билан тикилиб қолди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди

2. Сигир, қўй, эчки ва шу кабилар чорва молларининг эмчагидан соғиб олинган шундай суюқлик (овқат ва маҳсулот сифатида).

  1. Сигир сути. Ёғли сут. Сут саноати. Сут маҳсулотлари. Сутдан оғзи куйган қатиқни пуфлаб ичар. Мақол

  2. Кечаги чоршанба бозорда бир сигир олдим денг, егани қуруқ хашаг-у сутига қошиқ ботмайди — шундоққина қаймоқ. Аския

  3. Ошқозонда ҳазм бўлиб кетиши зарур бўлган дориларни сут билан ичиш мутлақо мумкин эмас. Фан ва турмуш

3. Баъзи ўсимликларнинг танаси, пояси ёки ҳосилидаги оқ суюқлик.

  1. Семизўтнинг сути. Думбул жўхорининг сути,

  2. Бир куни Файзулла билан сути қотган думбул ўрикларни териб олиб, жуфтми-тоқ ўйнаб ўтирсак, кўчада биров чақиргандай бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик

сут сўзи қатнашган жумлалар:

Она сути оғзига келмоқ

  1. Наинки сен, ишлайверсак, бизларнинг ҳам, бил, Оғзимизга келиб қолар она сутимиз. А. Орипов, Йиллар армони

Она сути оғзидан кетмаган

Ҳали ёш, турмушнинг аччиқ-чучугини, тажрибасини кўрмаган; гўдак.
  1. Она сути оғзидан кетмаган бола.

Она сутидай ҳалол (ёки пок)

Оқ сутини оққа, кўк сутини кўкка соғмоқ

Сут билан кирган жон билан чиқади

Ёшликдан ўрганган одат ўла-ўлгунча сақланади, деган маънода ишлатиладиган матал.
  1. Махдум Анварнинг бирор камбағал билан ёзилишиб ўтирганини кўрса сут билан кирган, жон билан чиқар, мақоли кўп тўғри сўз, деб ўйлар ва энсаси қотиб, четга кетар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

Сутдан оқ, сувдан тиниқ

Беғубор, пок, бегуноҳ одам ҳақида.

Хом сут эмган банда (ёки инсон)

  1. Исъҳоқ Махсум билан Уста Мўмин ҳам хом сут эмган банда эдилар. Газетадан


СУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

SUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8386
Сўзнинг тескари ёзилиши
тус
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
96

сут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
сут сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, сут сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+