хом
билан улашинг
1. Табиий равишда пишиб етилмаган, пишмаган; ғўр.
-
Хом тарвуз. Хом олма.
-
Узум ғўрасини ғарч-ғарч чайнардилар, турпнинг сувини ичардилар, хом анорни емасалар, ухлолмасдилар. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Тальъат бир дона хом кўракни юлиб олиб, орасини ёрди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Пиширилмаган, қайнатилмаган.
-
Хом гўшт. Хом сут.
-
Ўзингиз ҳам неча бор синаб кўрдингиз: бир дона хом сабзи жиғилдон қайнашини тўхтатади. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
3. Қайта ишланмаган, яхши ишлов берилмаган ёки чала ишланган; хомаки.
-
Атрофимдаги иморатларнинг кўпи пишиқ ғиштдан, баъзилари хом ғиштдан бўлса ҳам кўкракдор Шукрулло, Сайланма
-
Тезак, хом тери иси аралаш ачимсиқ бадбўй ҳид димоғига урилди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
Тўтиқиз токчадан дўппи хомини олиб, кўрпачага келиб ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма Енгил-елпи, чала, юзаки.
-
Хом асарларга йўл қўйиб берсак, бошқалар, меникининг ундан нимаси кам, деб қолмасмикин? Шукрулло, Сайланма
5. кўчма Пухта эмас, юзаки.
-
Биласизми, ишни хом қилдингиз, ёнингизга Баротовдан бошқа одамни торта олмадингиз. С. Зуннунова, Олов
-
У [Маҳкам] гўдаклигига бориб, хом ўйлаган экан. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
6. кўчма с.т. Тажрибаси йўқ, содда, ғўр.
-
— Вой овсин-эй, хомсиз-да ҳали. Эрнинг гапига лаққа тушиб юраверасиз, — деди Сабохон Маҳмудага. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
хом сўзи қатнашган жумлалар:
Арпангни хом ўрдими
Хом от
-
Олтин сувлиғин чайнатди, Олти ой боқилган хом отди. Эрали ва Шерали
Хом сут эмган банда
Хом хаёл, хомхаёл
-
Буюкман деб хом хаёл сурма. Ш. Раҳмон
Чучварани хом санамоқ
ХОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар