холис
билан улашинг
1. Воқеликка ҳаққоний назар билан қарайдиган, объектив баҳолайдиган.
-
Таржима танқидчиси холис бўлиши, таҳлилга олдиндан қатъий ҳукмлар билан чекланиб киришмаслиги керак. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
2. Беғараз, самимий; таънасиз.
-
Моҳлар ойимнинг Анвар билан муомаласи холис ва самимий эди. А. Қодирий Меҳробдан чаён
-
— У [Тўхтасин Жалилов] билганларини менга миннатсиз, жон-дили билан, холис ўргатар эди, — деди Ҳалима. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
3. ҳуқуқ Қамоққа олиш, тинтув ўтказиш каби ҳолларда ҳукумат органлари томонидан объектив гувоҳ сифатида чақирилган шахс.
-
Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. Газетадан
4. Бирор кимса ёки нарсадан холи.
-
Дунё нодонлардан холис бўлганда эди, бу олам яна ҳам мунавварлик кашф этарди. Газетадан
5. Холис (хотин-қизлар исми).
холис сўзи қатнашган жумлалар:
Нияти холис
-
Буни қаранг, нияти холис боламан-да, ўзингизга рўпара келиб турибман. С. Аҳмад, Уфқ
Холис гувоҳ
Холис хизмат
-
Бу жой меҳнаткашларга холис хизмат қиладиган оромгоҳдир. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
-
Бу тинтув Сайфийнинг холис хизмати туфайли бўлганлигини у [Аваз] дарҳол англади. С. Сиёев, Аваз
ХОЛИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOLIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
холис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар