хотира
билан улашинг
1. айнан Хотир 1.
-
Хотираси кучли одам.
-
Зиёда тийрак қора кўзлари билан кулди ва шу қиёфада Заргаровнинг хотирасига ўрнашиб қолди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
2. Бирор кимса ёки нарса ҳақидаги ёдда, эсда сақланган таассурот.
-
Саёҳат хотиралари.
-
У [Мансур] Боғишамол нафасини, ўтмиш сўқмоқларида қолган бебаҳо болаликнинг азиз хотираларини олиб келган бу йигитга ҳавас билан қарар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Эсдалик, ёдгорлик.
-
[Ботир Дилбарга:] Салом! (китобни узатиб) Мендан сизга хотира. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
[Чақалоқнинг] Отини Шавкат қўяман! Шавкат! Шавкатли кунларимдан хотира бўлсин! — дерди [Алимардон]. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
4. Хотира (хотин-қизлар исми).
хотира сўзи қатнашган жумлалар:
Хотира дафтари
-
Хотира дафтарларим орасидан йўқотиб юрган кўк дафтарчам чиқиб қолди. Н. Сафаров, Оловли излар
ХОТИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOTIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хотира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар