хотир
билан улашинг
1. Эсда сақлаш, эслаб қолиш, эсга тушириш қобилияти; эс, йод; хаёл.
-
Хотиримда: илк бўса бизни Ҳаддан зиёд қилмиш эди шод. Уйғун
-
Гиёҳларнинг номлари ҳам ёдимдан чиқай деган экан, бир-бир хотирда тиклаб чиқдим. М. М. Дўст, Лолазор
2. Ўйлаш, фикрлаш қобилияти; фикр; мия.
-
У ёқимли овоз ва шўх оҳангни бутун вужуди билан тинглади. Тинглаган сайин хотири равшанлашарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. Бирор кимса учун қилинадиган ҳурмат; юз-хотир, андиша.
-
— Хўп, синф раҳбаринг хотири [туфайли] гуноҳингдан ўтиб турамиз, — деди директор Тўлага. М. Исмоилий, Бизнинг роман
-
Ҳеч бўлмаганда иккала боласининг хотири учун хотинини ҳурмат қилиш лозим эди. И. Акрам, Адолат
хотир сўзи қатнашган жумлалар:
Хотирга келмоқ
-
Жаноби меъмор, бу тошлардан зинапоя тарашлаш хотирларига келмабди-да. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Хотирда тутмоқ
Хотирдан кечмоқ
-
Ёшлик йилларим хотиримдан кечди.
-
Ҳакимбойвачча ёлғиз қоларкан, унинг маълум ва чала маълум кирдикорларини бир-бир хотирдан кечирди Ойбек, Танланган асарлар
Хотирдан кўтарилмоқ (ёки чиқмоқ)
-
Сизга бу гапни айтиш хотиримдан кўтарилибди
Хотири жам
-
— Ҳамиша дадил бўламиз, Зайниддин ака, хотирингиз жам бўлсин, — деди ўзича [Зайниддин]. С. Кароматов, Бир томчи қон
Хотири паришон
-
[Лутфинисо] Қудалари кўрсатган эъзоз ва эътибордан мамнун бўлса-да, унинг хотири паришон, кўнгли нотинч эди. Ойбек, Танланган асарлар
ХОТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хотир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар