хотиржамлик
билан улашинг
1. Руҳан тинч бўлишлик, осойишталик.
-
Ўзимдаги бундай ногаҳоний журъат ва хотиржамликдан бир зум ҳайратга тушдим. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Бирор кимса ёки нарса халақит бермайдиган тинч шароит.
-
[Низомжон:] Бошқа бир келасизлар энди хотиржамликда. А. Муқимов, Ғалати одамлар
-
[Холмат Рузвонга:] Келинг, ойимпошшо! Хотиржамликда сўзлашиб, ҳасратлашиб олайлик! Ҳамза, Ким ўғри?
3. Беғамлик, бепарволик.
-
Хотиржамликка берилиш кайфияти.
-
Навоий Тарихи мулуки Ажамда ҳам подшоларнинг ғурурга, кайф-сафога, хотиржамликка берилиши оқибатида мамлакат ва халқни ёмон аҳволга солиб қўйишини кўрсатиб беради. ЎТА
ХОТИРЖАМЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOTIRJAMLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хотиржамлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар