холи
билан улашинг
1. Кимсасиз, бўш.
-
Нуринисо эса ичкари ҳовлидаги тўрт уйдан бири — онасининг уйига кирди. Чунки бу уй холи эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. сифатдош Чет, хилват, овлоқ.
-
Йигит ўйлай-ўйлай, Шоқосимнинг хизмат қиладиган жойини, жувозкашникини маъқул кўрди. Чунки бу жой Мирзакаримбой уйидан икки-уч маҳалла нарида, ҳам бундан бошқа холи жойни топиш қийин. Ойбек, Танланган асарлар
3. равиш Яккама-якка, гувоҳларсиз.
-
Қани, ўтиринг, сиз билан холироқ гаплашайлик-чи бўлмаса. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Сиз билан маслаҳатлашмоқчи эдим, холи кўришганимиз яхши бўлди, — деди Нина Ойнисага. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
4. Бирор нарсадан озод, бўшаган, унга алоқасиз.
-
Бу [ҳижрон] Темиржонни хийла қийнаган, кундалик ташвишлардан холи бўлган пайтларда эса ўйлай-ўйлай ўйига етолмай ҳасрат чекар эди. Ж. Абдуллахонов, Орият
холи сўзи қатнашган жумлалар:
...дан холи эмас
-
Одамнинг ўз фаолиятини ўзи таҳлил этиб туриши фойдадан холи эмас. Кечга бориб ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Мазкур илмий иш камчиликдан холи эмас.
Холи қолдирмоқ (ёки қўймоқ)
-
— Эшон халфа, энди бизни холи қолдиринг, — деди ҳазрат фотиҳа ўқилгач. — Хўп, тақсир, — деди-ю, Матқовул халфа чиқиб кетди. К. Яшин, Ҳамза
-
Довоғи солиқ соқчи ҳам унчалик инсофсиз эмас экан, икковимизни холи қолдириб, ҳовлига чиқиб кетди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ХОЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
холи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар