хола
билан улашинг
1. Онанинг синглиси ёки опаси.
-
Бобур холаси ва қайлиғини бутун одамлари-ю кўч-кўронлари билан бирга қўриқлаб олиб кетмоқда. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Кекса аёлларга ҳурмат билан мурожаат қилиш шакли.
-
Лутфинисо бўғчадан икки дўппи олиб, беш сўм пул билан узатди. Йўл тўсувчилар қувониб бақиришди: — Тўй устига тўй кўринг, хола! Ойбек, Танланган асарлар
-
У кампирга яқинроқ бориб: — Икки кило тортворинг [нокдан], хола, — дея унга юз-ланди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
3. Ҳурмат юзасидан ёши катта аёллар исмига қўшиб ишлатилади.
-
[Раис:] Қани, Тўхта хола, гапиринг! А. Қаҳҳор, Кампирлар сим қоқди
ХОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар