хол
билан улашинг
1. Баданда, тери устида бўладиган туғма доғ ёки бўртма.
-
[КумушИ] Латиф бурни ёнидаги қора холининг табиийлигига ишонмагандек қашиб кўрди ва кўзгу ёнидан жўнади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. тиббий Терининг туғма нуқсонларидан бири.
3. Домино, пичоқ дастаси ва шу кабиларга ўйилган ёки қадалган белги; безак учун қилинган кўз ва шу кабилар
4. кўчма Бирор нарсанинг энг муҳим. чиройли жойи; латофат, гўзаллик, ҳусн.
-
Фарғона — Ўзбекистоннинг холи, ҳусни. Шуҳрат, Шинелли йиллар
хол сўзи қатнашган жумлалар:
Хол қўймоқ
-
Икки қош ўртаси қизил хол қўймоқ Ҳинду қизларининг қадим кўркидир. Ғ. Ғулом
-
Лаъли шакар, сўзлари бол, Оқ юзига қўйибди хол. Баҳром ва Гуландом
-
Энди бўлар иш бўлди. — Қўъй, Холвой, мунча куйдинг, Мўл ҳосил етказдинг-у, Йиғиб олмай хол қўйдинг. О. Қўчқорбеков
Хол бўлиб тушмоқ
-
— Йўл бўлсин Авазхон ўғлингизга, Хол тушган Чамбил элингизга — деди Жортибой оқсоқол Гўрўғлига. Зулфизар билан Авазхон
Аёлларнинг пешона ва чаккага тақадиган безаги, заргарлик буюми.
-
Бақтрия (2-аср), Далварзинтепа (3-аср) дан топилган, пешонасида холлари бўлган ҳайкаллар холнинг қадимийлигидан дарак беради. ЎзМE
ХОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар