ҳид
билан улашинг
1. Ҳар бир нарса ва модданинг кишиларнинг ис билиш сезгиларига таъсир этадиган хоссаси; бўй, ис.
-
Ҳиди бор нарса. Ёқимли ҳид. Ёқимсиз ҳид. Кабоб ҳиди. Ҳандалак ҳиди. Зира ҳиди. Пиёздоғ ҳиди. Ҳар гулнинг ҳиди бошқа. Мақол
-
Ота, манави беҳиларни қаранг, ҳиди оламни тутади, бирам пишибдики! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Уйда тутун йўқолган бўлса-да, аччиқ ҳид дарров унинг бурнига урилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тутаб куяётган от эти ва терисининг қўланса ҳидидан унинг кўнгли беҳузур бўлиб, боши айланди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Бирор нарса, ҳодиса ёки ҳолатнинг белгиси, шарпаси.
-
Шояд шу билан Ойнагулнинг ҳам ҳиди бирон жойдан чиқиб қолса. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
Бунинг ҳар бир варағидан шахсий ғараз ҳиди келади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Жанжалнинг ҳидини сезган Сарви хола ғудраниб, стол устига дастурхон ёза бошлади. Муштум
-
юзида нур ёғилиб турибди, сўзларида меҳр-шафқатнинг ҳиди бор. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ҳид сўзи қатнашган жумлалар:
Гапидан латта ҳиди келади
-
Ҳодивой, аччиғинг чиқмасин-қу, анчадан бери гапингдан латта ҳиди келадиган бўлиб қолган. С. Аҳмад, Чўл бургути
Ҳид олмоқ
-
Дамба вақтида кетиб қолганлар ҳам атрофимизда айланиб, ҳид олиб юрган эмиш-ку. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ҳиди чиқмоқ
-
Ими-жимида бўладиган ишнинг ҳидини чиқариб қўйди. Мирмуҳсин, Меъмор. Эҳтиёт бўлмасангиз, буларнинг ҳам ҳиди чиқиб қолади. Муштум
ҲИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар