қайла
билан улашинг
1. Майда тўғралган гўшт ва сабзавотдан қовуриб тайёрланадиган, сўнгра тайёр овқат устига солинадиган қўшимча масаллиқ.
-
пиёзлари қип-қизил қовурилган қайлали мошкичиридан кўзга илинар-илинмас ҳовур кўтарилади. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
2. шева Овқатга солиб пиширилган шапалоқ-шапалоқ ҳолдаги хамир, шундай хамирли таом.
-
Аммам боёқиш ёғли қайла қилди. Иштаҳа билан едим. Ойбек, Болалик
3. махс. Майда чарм резгилари билан сирачдан тайёрланган қуюқ, бўтқасимон қоришма (пойабзалдўзликда ишлатилади).
ҚАЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар