Izoh.uz сайтида иш сўзининг изоҳи ва маънолари

иш

от

1. 1 Инсон фаолияти билан боғлиқ, унинг меҳнати билан амалга ошадиган, бажариладиган нарса.

  1. Далада иш кўп. Бор-йўғи бир кунлик иш қолди. Ишлайман деганга иш топилади. Хайрли иш. Машаққатли иш.

  2. Ишлай десам — иш бўлмаса, деҳқончилик қилай десам — ер бўлмаса. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Йўлчи ишга разм солиб, қайдан бошлаш кераклигини ўйлади. Ойбек,Танланган асарлар

  4. — Ҳай Адол, қиз болаларни фронтга олмас эмиш. — Қизларни ҳам олаверса, даладаги иш кимга қолади. И. Раҳим, Чин муҳаббат

2. Ишнинг ижроси, иш устидаги фаолият, меҳнат.

  1. Ишдан қолдирмоқ. Ишга киришмоқ. Иш иштаҳа очар, дангаса ишдан қочар. Мақол

  2. Қари келса — ошга, ёш келса — ишга. Мақол

  3. Улар меъморга кўзлари тушиши билан, бир дақиқа ишни тўхтатиб, бош ирғаб салом беришди. Мирмуҳсин,Меъмор

  4. Устахона дарвозасидан киришимиз биланоқ цехларда иш қайнаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Газетадан

  5. Қурбон ота ҳеч кимнинг эсига келмаган бир яхши ишни бошладилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

3. Иш-фаолиятнинг маҳсули, ундан юзага келган (яратилган) нарса.

  1. Рассомнинг кўргазмага қўйган ишлари. У яратган ишлар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

  2. Йўлчининг бажарган ишига кўз югуртириб, ўзича ўйлади: Девкор йигит экан. Ойбек,Танланган асарлар

  3. Бу ишинг бирор олимнинг қўлига тушиб қолса борми, диссертация ёқларди. Т. Ашуров, Оқ от

4. Маълум ҳақ, эваз ҳисобига қилинадиган иш-фаолият, меҳнат.

  1. Бечора иш қидириб, боши оққан томонга борар экан. Ойбек,Нур қидириб

  2. Тошкентда иш топсам, балки қоларман. Ойбек,Танланган асарлар

5. Хизмат вазифаси; лавозим.

  1. Ишга кирмоқ. Шу ишда ишлаб келяпти.

  2. Сизни бўшатишадими, йўқми — сизни бу ишга ким тайинлаган бўлса, ўшандан сўранг. Й. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

  3. Бу гап корхонага овоза бўлиб, Жонфиғонни ўша замониёқ ишдан ҳайдашибди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак

  4. Дадамни илгари катта-катта ишларда ишлаган дейишади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

6. с. т. Бўш иш ўрни.

  1. Кўп жойга учрадим, лекин иш йўқ деган жавоб олдим.

7. Меҳнат-фаолиятнинг муайян соҳаси, тури; касб.

  1. Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар бутун умрларини фақат бир ишга, бирон касбга бағишлаган бўладилар. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари

  2. Худо кўнглингизга солиб, шу ишни [сартарошликни] ихтиёр қилибсиз — кам бўлмайсиз. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

8. Бурч.

  1. Озодаликка доимий эътиборда бўлиш — барчанинг иши.

  2. [Элликбоши:] Маҳалладаги йигитларнинг бари манга маълум. Билиш менинг ишим-да. Ойбек, Танланган асарлар

9. Ҳал этилиши лозим бўлган нарса; масала, муаммо.

  1. Ишнинг енгил кўчишига севинган она Отабекнинг бу шартига лом демасдан кўнди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Ясовулбоши хон иккаласигина тушунадиган тилда ишни пишириб қўйган эди, шунинг учунми, муртини силаб кулди. С. Сиёев, Ёруғлик

  3. айниқса, кундалик иши қийин, коса косага тегганда, ғиди-биди гаплар кўпайса ўғлингга ҳам татимай қоладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

10. Ўзгага, ўзга манфаатига қарашли юмуш; ҳожат.

  1. Кел, қўзим, нима ишинг бор? Ойбек,Танланган асарлар

  2. Юрт ишига ярамаган бола қай ишга ярайди? С. Аҳмад, Уфқ

11. Хос иш, хатти-ҳаракат.

  1. Олдига қўйганни емак — ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демак — нодоннинг иши. Ваъдага вафо — марднинг иши.

  2. Аваз, йигитнинг иши таваккал, деб чап томонга бурилди. С. Сиёев, Ёруғлик

12. Воқеа, ҳодиса.

  1. Ўз уйида ўтирган қиз бир кечада ғойиб бўлсин, тавба! Жуда хунук иш, Олимхон ака? Ойбек,Танланган асарлар

  2. Низомжон унинг авзойидан жуда хунук иш бўлганини фаҳмлади-да, ёнига ўтирди. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Бошинг соғ бўлса, ҳали Тошкентда кўп ажойиб ишларни кўрасан, йигитча! Ойбек,Танланган асарлар

13. Аҳвол, ҳолат.

  1. Ҳозир иш бошқа: Йўлчи қамоқда. Ойбек,Танланган асарлар

  2. Хўш, Содиқ полвон, ишлар қанақа, Тошкентда нима гаплар бор? А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Ҳар ерда деҳқоннинг иши чатоқ. Ери бўлса, улови йўқ, улови бўлса, ери йўқ, кўпида иккиси ҳам йўқ. Ойбек,Танланган асарлар

14. Гап-сўз, гап-сўз бўлган нарса(лар).

  1. Нега десанг, мазмунидан ҳам кўриниб турибдики, бу иккинчи уйланишга Отабек бутунлай қарши бўлиб, фақат бу гап қудаларнинггина ишларидир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

15. ҳуқ. Суд ёки маъмурий органларда кўриладиган нарса, жараён.

  1. Фотима устидан жиноий иш қўзғатилди. Т. Ашуров, Оқ от

  2. Шу телефон сабаб бўлдими бир-икки кундан кейин ишим бошқа терговчига ўтиб, тезлашиб кетди. О. Ёқубов, Излайман

  3. Ер тўғрисида бир чатоқ одам билан судлашиб юрган эди, суд ишни бунинг зарарига ҳукм қилганмикан, деб ўйлади. Ойбек,Танланган асарлар

иш сўзи қатнашган жумлалар:

Бошига иш тушмоқ

Кимса учун нохуш, ташвишли ҳол юз бермоқ.
  1. Бошимга иш тушди. Фарзандим Низомиддин қатл этилди. Мирмуҳсин, Меъмор

Бўлар иш бўлди

Юз берган иш-ҳодиса оқибатини тузатиб, ўнглаб бўлмаслигини қайд этади.
  1. Нимани гаплашаман! Бўлар иш бўлган-ку! Мен унинг юзига қаролмайман энди. К. Яшин, Ҳамза

Дунёнинг иш(лар)и

Кишига боғлиқ бўлмаган, киши ихтиёридан ташқари иш(лар).
  1. Дунёнинг ишлари шунақа тескари экан, боши-охири йўқ.

Иш бермоқ

1. Асқатмоқ, кунга (эҳтиёжга) ярамоқ.
  1. Уни машиналар билан ковлаб бўлмайди, фақат кетмон, белкуракларгина иш бериши мумкин. Ж. Абдуллахонов, Тўфон

  2. Аммо тоққа чиқишда Бобурнинг ўсмирлиги жуда иш берди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар

2. Хизмат қилмоқ.
  1. Ёрматгами ё бошқа бир собиқ қаролга узоқ иш бериб ийиғи чиққан, пешонаси қийшиқ этикни кийди. Ойбек, Танланган асарлар

Иш битмайди

Мақсадга эришиб бўлмайди, натижа чиқмайди.
  1. Ҳа, колхозга киргандан кейин унча-мунча ваъз айтишни ҳам билиш керак бўлади, бусиз иш битмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Урушнинг оти ўчсин, уруш бўлмасин, дейиш билан иш битмайди. Газетадан

Иш катта

Бирор иш-нарсанинг ҳажм, даража ва бошқалар эътибори билан меъёридан ортиқ, зўр ҳолатини қайд этади.
  1. Ишлар катта-ку, уста! Дўконларни ҳам қуриб юборибсиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Эҳҳе, иш катта-ку. Омад тилайман Ойбек,Танланган асарлар

Ишкўрган

Ҳаёт, иш (амал) тажрибаси катта, кўпни кўрган, кўп воқеа-ҳодисалар, қийинчиликларни бошидан кечирган.
  1. Қўшин ичида энг иш кўрган, қилич чопган баҳодирларни саралаб, қоровул тузиб, буни Шайх Темурга, Зуннун Арғунбекка топширди. Ойбек, Навоий

  2. Мирзо саройидан бизга етиб келган маълумотлар шуни кўрсатадики, фарғоналиклар биздан кам, иш кўрган сарбозлари оз, кишилари қўрқувда. Мирмуҳсин,Меъмор

Иш кўрмоқ

1. Муайян йўл билан иш олиб бормоқ; иш тутмоқ.
  1. Унинг ёр-дўстлари беҳисоб, ўйлаб иш кўриш лозим, ҳазратим. К. Яшин, Ҳамза

  2. Мухбирликда ҳам ошначилик, қўшничилик билан иш кўриладими? Гулдаста

2. Ишни амалга оширмоқ, ишнинг ҳаракатини қилмоқ.
  1. Ман шу ердан қочиришда сир очилиб қоладими, деб жуда қўрққан эдим. Лекин жуда қулай фурсатда иш кўрдик. Ойбек,Танланган асарлар

Иш кўрсатмоқ

1. Намунали, қойил қоладиган иш қилмоқ.
  1. учала хатимга ҳам Сени мудофаа қилишда айрим иш кўрсатганим учун орден олдим, деб жавоб қайтардилар. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  2. Дучор келганини кўкка отарман, Иш кўрсатиб, ёрим олиб кетарман. Алпомиш

2. с. т. Ёқимсиз (кўнгилсиз) иш қилмоқ; қилиқ қилмоқ.
  1. Кеча тўйда кайфи ошиб, роса иш кўрсатибди. Иш ташламоқ Оммавий суратда ишни тўхтатмоқ.

  2. Бундан уч йил бурун Симхоев заводидаги ерлик ишчилар иш ташладилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Иш тутмоқ

Маълум йўл-йўриқ, шарт-шароит ва шу кабилар билан ҳисоблашган ҳолда иш олиб бормоқ, иш юритмоқ.
  1. Азизим, сиз отдан тушсангиз ҳам, эгардан тушмайсиз. Орқа-олдига қараб иш тутмоқ керак. Ж. Шарипов, Хоразм

  2. Сизга жон керак бўлса, шундоқ иш тутасиз, розимисиз? К. Яшин, Ҳамза

  3. Инсоф юзасидан иш тутинг, бойвачча ака. К. Яшин, Ҳамза

Иш чиқармоқ

1. Бирор натижага эришмоқ, бирор иш қила олмоқ.
  1. Бу боришдан бирор иш чиқара олдими, йўқми — бу тўғрида биз келаси фаслларнинг бирида ўрганармиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Беш марта қарши атака қилиб, ҳеч иш чиқара олмагандан кейин қутурган, энди қуршовда қолиб, жон талвасасига тушган душман А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

2. Кутилмаганда номаъқул иш (қилиқ) қилиб қўймоқ.
  1. Шеригингга эҳтиёт бўл, ёнидан жилма. Яна бирон иш чиқариб ўтирмасин.

Иш юритмоқ (ёки юргизмоқ)

  1. Эл, юрт улуғлари! Худо йўлига кўзингизни очинг! ҳақиқатга қараб иш юритинглар! К. Яшин, Ҳамза

  2. — Ҳовлиқма, зимдан иш юргиз! — секингина сўзлаб ҳовлида қолди Қоратой. Ойбек, Танланган асарлар

Ишга солмоқ

1. Ишга жалб қилмоқ; ишлатмоқ.
  1. Ўрмонжон акам шуни ҳам ишга солдилар, одам қилдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Аммо Асрора [Дилдорани] ноз-фироқларига қарамай, турткилаб-турткилаб ишга соларди. С. Аҳмад, Уфқ

2. Ишида фойдаланмоқ; ишлатмоқ.
  1. Элчи ҳозир ўз подшоҳининг топшириғини бажариш учун бутун айёрлигини ишга солар, тилёғламалик қилиб, Тўмарисни кўкларга кўтарар эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси

  2. Чол бутун қуввайи нутқини ишга солиб, яна ялинди. Ойбек,Танланган асарлар

Ишдан чиқмоқ

1. Иш-меҳнат қобилиятини йўқотмоқ.
  1. Раҳматли эрим мардикор эди касалга чалиниб, эртароқ ишдан чиқиб қолди. Ойбек,Танланган асарлар

  2. Некқадам қариган, ишдан чиққан эди. С. Айний, Қуллар

2. Яроқсиз ҳолга келмоқ.
  1. То адирнинг этагига етгунча, Турғунойнинг кавуши ишдан чиқди, адирга маҳсичан чиқишга тўғри келди. А. Қаҳҳор, Мастон

  2. Лекин у ўйлаганча бўлмади, икки киши занг босиб кетган ишдан чиққан бешотарни олиб келиб берди. Ж. Шарипов, Хоразм

Ишдан қолмоқ

1. айн. Ишдан чиқмоқ 1.
  1. Мариянинг бахтига қарши, амаки сил касаллигига учраб, ишдан қолди. Ойбек, Танланган асарлар;

2. Чалғиш ва бошқа сабаб билан ишни мўлжалдагича қила олмаслик.
  1. Тан билан бўлиб, анча ишидан қолди.

Ишдан қўймоқ (ёки қолдирмоқ)

Бажариб турган иш-вазифасидан вақтинча чалғитмоқ, уни бажаришга халақит бермоқ.
  1. Йўлчи Шоқосимни ишдан қўймаслик учун, икки-уч минутда воқеани сўзлаб берди. Ойбек,Танланган асарлар

Иши бўлмаслик

Аралашмаслик, эътибор бермаслик.
  1. — Сенинг ишинг бўлмасин, — деб ғазаб билан жавоб берди амакиси. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. меҳмонлар кимлар ва нима учун келганликлари билан иши бўлмай сўзлаб кетди. А. Қаҳҳор, Асарлар

Иши йўқ

Эътибор бермайди.
  1. Унинг атрофидагилар билан иши йўқ, ўз иши билан машғул.

  2. Хоннинг ўлик-тирик билан иши йўқ эмиш. Жони ҳалак, дейдилар. С. Сиёев, Ёруғлик

Иши нима

  1. Сизларни кўролмас экан. Бўлмаса, буларнинг иши нима? П. Турсун, Ўқитувчи

Иши тушмоқ

Кимсага бирор илтимос, ҳожат билан мурожаат қилмоқ.
  1. Бир жойдаги одаммиз, яна бир-биримизга ишимиз тушади, отахон! Ойбек, Танланган асарлар

  2. Анварга иши тушиб, унинг шафқатини кўрган Сафар бўзчи кабилар бу хабардан жуда ҳам хурсанд. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

Ишнинг белига тепмоқ

Ишнинг бажарилишига, меъёрида бўлишига халал бермоқ (тўсқин бўлмоқ).
  1. Ҳеч нарса топилмагач, уйини тинтиш учун ҳовлига киришган эди, бурчакда тинимсиз вакиллаб турган ит ишнинг белига тепди. Муштум

  2. Қочиб қаерга ҳам борарди Шунчаки ишнинг белига тепганига ачинасан киши. С. Анорбоев, Оқсой

Ишнинг кўзини билмоқ

Ишнинг бажарилиш, битиш йўл-йўриғини яхши билмоқ.
  1. Қайнатам ишнинг кўзини биладиган одам. Хизматкорлари бари яхши ишлайди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ишчан, жуда-жуда ишчан одам. Ишнинг кўзини билади бутун ҳисоб-китоб ишларини шу эплаб турипти. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнгил иши

Киши ички дунёсига, кўнгли-дилига боғлиқ иш(лар).
  1. Асрора ўйлаб қараса, кўнгил иши нозик нарса экан. С. Аҳмад, Уфқ

Нима иши бор

Дахлдор эмаслик, алоқа, муносабати йўқликни қайд этади.
  1. Қаердадир қамишзорда бир номаълум девонани ит ғажиб кетган бўлса, бунда кимнинг нима иши бор? А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси

  2. Сенинг кўнглинг, сенинг умидинг билан кимнинг нима иши бор! П. Турсун, Ўқитувчи.

  3. — Менинг нима ишим бор. —Албатта, ишинг бўлмасин. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Оллонинг (ёки худонинг, тақдирнинг, фалакнинг) иши

Умуман, инсон (бандаси)га хос бўлмаган иш.
  1. Чирқилланг, тоғнинг қушлари, Бу иш оллонинг ишлари. Юсуф ва Аҳмад

  2. Бу ишлар фалакнинг иши Юсуф ва Аҳмад

  3. Ҳаммаси ҳам тақдирнинг иши, амаки, бу ерда сиз билан менинг ҳеч бир ихтиёримиз йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Ўз ишини қилмоқ (ёки кўрсатмоқ)

Муайян омил, сабаб билан боғлиқ юз берадиган иш, нарса-ҳодиса рўй бермоқ, амалга ошмоқ, рўёбга чиқмоқ.
  1. орадан ўтган ўн йил ўз ишини қилган — эшон анчайин кексайган, ҳатто юз териси ҳам олачипор бўлиб кетган эди. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Унинг ҳам, бунинг ҳам айрилгиси келмас эди. Лекин вақт ўз ишини қилди — ойни ғарб уфқидан тортиб кириб кетди. Демак, тонг отди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Итнинг инстинкт ва рефлекслари ўз ишини кўрсатган эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув

Ўтган ишга салавот

Ўтган иш ўтди, бўлар иш бўлди (бўлиб ўтган иш ҳақидаги гапни тўхтатиш, унга қайтмасликни қайд этади).
  1. Хўш, ўтган ишга салавот. Қалай, экинларимиз дурустми? Ойбек,Танланган асарлар

Қўлидан иш келмоқ

Муайян иш(лар)ни ўзича уддаламоқ, қила олмоқ.
  1. Дуруст, сен самолёт ясолмайсан, кетмон чополмайсан лекин қиламан десанг, қўлингдан иш келади. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

махс. Бир жуфт пойабзалга етарли тери бўлаги ёки муайян кийимга етарли газлама.

  1. Бу теридан тўртта иш чиқариш мумкин. Иш бичмоқ. Иш тикмоқ.


ИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

ISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1343
Сўзнинг тескари ёзилиши
ши
Ҳарфлар сони
2
Кўришлар сони
264

иш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
иш сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, иш сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+