бомдод
билан улашинг
1. Дин. Эрта билан кун чиқмасдан ўқиладиган биринчи намоз.
-
Муздай куз сувига юз-қўлини ювди-да ўчоқ бошида ивирсиб юрган хотинидан сўради: — Онаси, болангиз бомдодга чиқиб кетдими? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
У, бомдодни адо этгач, харсангтошлар оралаб шарқираб оқаётган сой бўйига тушиб, табиатнинг мислсиз жамолини томоша қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Эрта тонг пайти; саҳар.
-
Бомдодда турмоқ. Бомдод билан жўнамоқ.
-
Осмонда юлдузлар чарақлар, Етти қароқчи мағриб уфқида ёнбошлаб ётар, бомдодгача бир неча соатгина қолган эди. С. Сиёев, Аваз
-
Ўтиришлар тонгга яқин тугади. Сайфий бомдод маҳали чиқиб кетди-ю, тўйхонага қайтиб келмади. С. Сиёев, Аваз
бомдод сўзи қатнашган жумлалар:
Бомдод намози
-
Мақсуд қори бомдод намозидан бугун эртароқ қайтди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Сешанба куни бомдод намозидан то тушга қадар Вафо аттор интиқ бўлиб Кимёхонни кутди. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
БОМДОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOMDOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бомдод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БОМДОД сўзига берилган маънолар
бомдод сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар