боп
билан улашинг
1. Тўғри келадиган, талаб қилингандек; жуда мос келадиган, муносиб.
-
Ўйлаб кўрсам, саркотиб одамга шундан боп совға йўқ экан. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Текин бойлик ахтаргунча Ўзингга боп ҳунар топ. Ақл ақлдан қувват олади
-
Қиз йигитдан гап кутар, йигит эса у боп гап қидирар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Белги-хусусияти ижобий, талаб даражасида, яхши.
-
Ким минса, шу билар отнинг бопини, Сайис олар илдам отнинг тобини. Ҳасанхон
3. Қўшма сўзларнинг иккинчи қисмида “мос“, “муносиб“, тўғри келадиган маъноларини ифодалайди:
-
оммабоп, деҳқонбоп, уруғбоп, этикбоп каби.
БОП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар