боқ
билан улашинг
1. Назар ташламоқ, назар солмоқ, қарамоқ.
-
Кўзгуга боқмоқ. Лайлакнинг кетишига боқма, келишига боқ. Мақол
-
Денгиз сувидек тиниқ кўзлари мулойим ва меҳр билан боқарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Қора кўзлари жуда шўх боқиб, жаз этиб, бағрингга ботади. И. Раҳим, Ихлос
-
Қизнинг атрофга жовдираб турган кўзлари хомуш ерга боқди. С. Аҳмад, Меҳрибон
2. кўчма Мўраламоқ; кўринмоқ, намоён бўлмоқ.
-
Йўлчи Шокир отанинг дўконхонаси эшигини астагина очиб боқди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қорли тоғлар чўққисидан боқади қуёш. Ғайратий
-
Зангори денгизнинг тиниқ қўйнидан кумуш ой кўриниб, кулиб боқади. Уйғун
3. Фикран назар ташламоқ, кўз олдига келтирмоқ, кўздан кечирмоқ.
-
Ўзига боқма, сўзига боқ. Мақол
-
Тарихга боқинг, минг йил илгари Хоразмда Беруний ўтган, у жуда кўп китоблар ёзиб қолдирган. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Сиз билан замоннинг зайлига боқмасак, қиёмат қойим бўлажак. С. Сиёев, Аваз
-
Ўйлаб боқсам: қалбим муштдек! Ватан жуда кенг! Ўйлаб боқсам: Ватан ва дил бир-бирига тенг. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
-
Боқсам, йўлинг ойдин экан, Кел, пойингни ўпай, ўғлон. Б. Бойқобилов, Шарора
4. Илтифот қилмоқ, қўллаб-қувватламоқ, ҳурмат қилмоқ.
-
Яхши яхшига боқар, Ёмон дарёга оқар. Р. Жуманиёзов, Сўз кўрки — мақол.
-
Эл боқса, бахтинг кулар, Эл боқмаса, тахтинг қулар. Мақол
-
Бой бойга боқар, сув сойга оқар. Бўлмайди. Сиз билан иттифоқ бўлолмаймиз. Н. Сафаров, Танланган асарлар
5. Тарбиялаб вояга етказмоқ, парвариш қилмоқ; қараб турмоқ.
-
Бола боқмоқ.
-
Битта-ю битта ўғлим! Марғилон деган жойда, аллакимларнинг қўлида, асли номаълум кишиларнинг қизига уйлансин-да ўғил боқиб катта қилган она — Ўзбек ойим икки қўлини бурнига тиқиб қараб қола берсин. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Худойқул менинг ўз жигарим, аммадан қолган сағир. Етти ёшидан боқиб, одам қилдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Укаларимни боқса, тегаман, — дедим кампирга. Ойбек, Танланган асарлар
6. Ўз қарамоғида бўлганларни моддий жиҳатдан таъминламоқ; тирикчилик эҳтиёжларини ва шу кабиларни қондириб, таъмин этмоқ.
-
Оила боқмоқ.
-
Етим набираларни оғир меҳнат билан ҳам боқа олмаган бу жафокаш чол ҳовлисининг қолган қисмини сотишга мажбур бўлган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баҳорнинг бир куни қишни боқар. Газетадан
-
Отадан қолган шу қўл дастгоҳ чол-кампирни умр бўйи боқди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Сизнинг кетмонларингиз ўзингизни ҳам боқади, деҳқонни ҳам. С. Сиёев, Ёруғлик
7. Парваришлаб етиштирмоқ, асрамоқ (уй ҳайвонлари ва парранда ҳақида).
-
Товуқ боқмоқ. Курт боқмоқ.
-
Бир хўроз боқиб ўтирибман, тепса, хонни ўлдиради. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Шароит ёмон, жўжа боқадиган жойимиз йўқ, катаклар жуда тор. Газетадан
8. Қидириб топиб ўлдирмоқ (битни, бургани).
9. сўзлашув тили Даволамоқ, шифоламоқ.
-
Унинг касалини боқмаган врач қолмади. Касални боқиб тузатмоқ.
-
Ўжар экан бу солдат, деб ташлаб қўймадилар. Кўп қатори ярамни боқдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
10. Кўмакчи феъл вазифасида келиб, етакчи феълдан англашилган иш-ҳаракатни бажаришга уриниш, синаш маъносини билдиради.
-
Мингбоши Зеби киргунча, дутор олиб чертиб боқди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Камбағал бўлсанг, кўчиб боқ, бойвачча бўлсанг, ўлиб боқ, деган гапда ҳикмат кўп экан. С. Аҳмад, Сайланма
боқ сўзи қатнашган жумлалар:
Мол (ёки сигир, қўй ва шу кабилар) боқмоқ
-
Мол боқсанг, оғзи-бурнинг мой, Бўри боқсанг, оғзи-бурнинг лой. Мақол
-
Бегимжон бу йил кузда эримнинг келишига сўяман, деб қўй боқиб юрган эди, уруш бошланиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Мен ёшликдан отамга қарашдим, пода боқдим, машоқ тердим. Ойбек, Танланган асарлар
Бош (ёки соч) боқмоқ
-
Ойгул кампирнинг бошини боқишга ўтирибди. Олтин олма
-
Қўшнилар савоб учун малакнинг сочини боқиб, ювиб-тараб қўярди. Мирмуҳсин, Йўқолган жавоҳир
Фол боқмоқ
БОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БОҚ сўзига берилган маънолар
боқ сўзига янги изоҳ қўшинг