бопла
билан улашинг
1. Ижросини ўрнига қўймоқ, кўнгилдагидек қилиб бажармоқ, ўринлатиб бажо келтирмоқ, қойил қилмоқ.
-
Аммо келин мантини яна боплабди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Хотиржам бўлинг, разрядли устамиз, боплаймиз. С. Аҳмад, Сайланма
-
Чойни ҳам хўп боплаб дамлабсиз-да, Рокия опа. Н. Сафаров, Танланган асарлар
2. Фириб бермоқ, панд бермоқ.
-
— Бопладимми, — деди Набигул кетига қараб, — йилига олти сўм эмиш, олти тийин бермасман! А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
3. Адабини, таъзирини бермоқ.
-
Боплаб пўстагимни қоқишибди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Нишолдани маза қилиб еб ўтирган ҳов ану саллаликни кесак билан боплайми? — деди Маҳмуд. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Э сўраманг, — деди Исломов, — Зиём Вазиров мени боплади. Муштум
БОПЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOPLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БОПЛА сўзига берилган маънолар
бопла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
бопла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар