боқим
билан улашинг
1. Боқув, қаров, парвариш.
-
Боқимга қўювдим, сўйиб сотишга кўзим қиймади. Ёшлик
-
Пешқадам сут соғувчилар ўз боқишаридаги сигирлардан мўл-кўл сут соғиб олишга эришдилар. Газетадан
2. шева Бировнинг қарамоғида бўлган, қарам.
-
Жияним менга боқим. Эримникига ҳокимман, Ўғлимникига боқимман. Мақол
-
— Бировга боқим бўлиб яшагандан ўлиб кетганим яхши-да, — дейди. И. Раҳим, Меҳр кўзда
-
Юрагининг касаллигини баҳона қилиб, ишдан ҳам бўшаб олди. Боқим бўлиб ўтирибди текинхўр! Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
БОҚИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOQIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боқим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар