боқийлик
билан улашинг
1. Абадийлик, мангулик, доимийлик.
-
Ариқларнинг шилдираб оқиши, тўлқинларнинг мавжи боқийлик тимсолидир. Газетадан
-
асрлар давомида инсоният бунёд этган маданий ёдгорликлар умрнинг боқийлиги демакдир. Газетадан
2. Узоқ умр кўришлик.
-
Барака — иноқликда, Боқийлик — қувноқликда. Мақол
3. Мустаҳкамлик, собитлик.
-
Отабекнинг бу мактуби ортиғи билан ўзининг Кумушга бўлган муносабатининг ҳамон эски ҳолида боқийлигини эълон қилар ва ўзининг осонлик билан рақибга берилмаслигини сўзлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БОҚИЙЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOQIYLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боқийлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар