буруш
билан улашинг
1. Ажин билан қопланмоқ.
-
Янганинг бурушган, кесакранг чеҳраси ёришиб, супага, дастурхон тепасига келди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
У [Анзират хола] олтмишларга бориб қолган, нимжон, юзи жуда бурушган бўлса ҳам, қизил, товуши майин ва ёқимли бир кампир эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Болалардан кейин юзлари шафтолиқоқидай бурушган алла-қандай митти кампирлар, мункиллаб қолган кўса чоллар кўринди. О. Ёқубов, Излайман
2. Бирор руҳий таъсир натижасида тиришмоқ, чимирилмоқ.
-
Унинг тишлари ғирчиллаб кетди, афт-башараси бурушди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Юмари ташвиш ва қандайдир мажҳулият ҳисси билан бурушди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Қуришиб ёки тортишиб қат-қат бўлмоқ, бужмаймоқ.
-
Бурушиб қолган олма.
-
Ҳаммадан Аҳмаднинг туриши аломат: бошидаги оқ қалпоғи эзилиб бурушиб кетгани учунми, афтини ошпазларга ўхшатиб юборибди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
БУРУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буруш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар