1. (3-шахс бирликда бурни)
2. Ҳидлаш, ҳид билиш аъзоси; шу аъзонинг ташқи қисми.
Қирра бурун. Қийғир бурун. Бурун катаги. Ўртада бурун бўлмаса, кўз кўзни ўяр. Мақол
Шарофатнинг юпқа лаблари кўкариб пирпиради, бурни оқариб, катаклари керилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Искандар, ёмон ҳид келгандай, бурнини жийириб, ошхона тарафга қаради. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Унинг бурун ва юзлари совуқдан қип-қизариб кетган. С. Зуннунова, Олов
3. с. т. Жўмрак.
Чойнакнинг бурни.
4. Қулфнинг калит солинадиган тешиги.
Нури бугун Гулнорнинг уйини холи топиб, калити бурнида унутилган бир қутини очди. Ойбек, Танланган асарлар
Хайрият, эшикнинг калити бурнида қолган экан С. Аҳмад, Сайланма
5. Кеманинг олд қисми, тумшуғи.
Темур Малик энг олдинда бораётган кемада эди, у икки қават совут ва дубулға кийиб, кема бурнига чиқди. М. Осим, Темур Малик
Аччиғи бурнининг учида
Бурни билан гапирмоқ (ёки куйламоқ)
У [Собирахон] нима тўғридадир ўйлар, ихтиёрсиз бўлса керак, аллақандай ҳазин куйни бурни билан куйлаб борар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Бурнига сув кирмоқ
Бу қандай гапки, ахир, ҳали ҳам Ҳамзахоннинг бурнига сув кирмабди. Мактабни шариат номи билан неча бор боғладик, у ўзбошимчалик билан қайта очаверди. К. Яшин, Ҳамза
У топган-тутганини қиморга ютқазиб, ўйиндан чиқди, унинг бурнига эрта сув кирди. Ёшлик
Бурнидан ип ўтказиб олмоқ
Болагинамга эга чиқиб, бурнидан ип ўтказиб олди бу доғули. Муштум
Бурнидан оша (ёки ортиқ) гапирмоқ
Дунёнинг жабр-у жафосини бошидан ўтказган. Ҳеч бир одамга бурнидан оша гапирмайди. Ёдгор
Бурнидан тортса (ёки бурнига чертса)
Гавдасининг шундай катталигига қарамай, қандайдир узоқ касалдан турган одамдек, бурнидан тортса, йиқилай деб қолди. Ойдин, Бечора
Мана бугун ҳам илигидан дармони қуриб қайтди. Бурнига чертсанг, йиқилади. Шуҳрат, Умр поғоналари
Бурнидан чиқди
Уриш эшитиб, ўйнагани ҳам бурнидан чиқди.
Бурни кўтарилмоқ
Хўжайиннинг лайчаси-ку, бурнини бир қарич кўтарганига ҳайронмиз. Ойбек, Танланган асарлар
Бурнини тишлаб қолмоқ
[Гулнор:] Бу ҳужрага бошлаб келдингиз, менга жуда ёқди, энди уйга қайтиш йўқ, Мирзакаримбой бурнини тишлаб қолсин. Ойбек, Танланган асарлар
Бурни ҳам қонамади
Буруннинг тагида (ёки остида)
Бурун суқмоқ (ёки тиқмоқ)
Олимхоннинг фазилатлари саноқсиз: у, элликбоши бўлгани учун, ҳамма тўй, маъракаларга бурнини тиқади. Ойбек, Танланган асарлар
Икки қўлни бурнига суқиб (ёки тиқиб)
Эртаси кун ёки шу кун кечасиёқ икки қўлларини бурунларига тиқиб хўжайинларининг ҳузурига борадилар. А. Қодирий, Обид кетмон
[Йўлчи:] Ман кучимни, теримни тўкай, фойдасини сояпарвар бойлар кўрсин, ман икки қўлимни бурнимга тиқиб қолаверай! Қани инсоф! Ойбек, Танланган асарлар
1. (3-шахс бирликда бурни)
2. геогр. Қуруқликнинг сув ҳавзасига кўпроқ туртиб кирган чўзинчоқ қисми.
Челюскин бурни.
Жарнинг нариги томони бир тепадан иборат бўлиб, жануб биқини маълум Чақар суви билан, ғарби Бўзсув ва Кўкча ариғи билан ўралган бурун. А. Қодирий, Ўтган кунлар
1. рвш. Илгари, илгариги, ўтган вақтларда.
Аҳвол бурун қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай эмас.
Мана бу жойлар бурун Абдуваққос деган бир кишига тегишли экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. рвш. Олдин, илгари, муқаддам.
Яхши хотин кулмасдан бурун кулдирар, Ёмон хотин ўлмасдан бурун ўлдирар. Мақол
Бир кун бурун сочсанг, ҳафта бурун ўрасан. Мақол
Элмурод Ғани Мардоновнинг сўнгги хатини бир ҳафтача бурун олган бўлса ҳам, жавоб ёза олмаган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўм. (чиқиш келишиги билан) Муайян воқеа, ҳодиса ёки ҳаракатнинг бошқасидан ёки шу ҳақида сўз бораётган пайтдан олдин бўлганлигини билдиради.
Бундан беш йил бурун.
Иш мўлжалдан ўн беш кун бурун бошланди.
Эрта билан, офтоб чиқмасдан бурун бойнинг ҳовлисида икки арава тайёр бўлди. С. Айний, Қуллар
Бурунлари
Эл-юрт бошидаги оғир кулфатни бурунлари, фақат камбағалчиликдан деб билиб, бундан нарисини кўрмай келган бўлса, энди — о, йўқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ҳаммадан бурун
Золотарёвка қишлоғига Аҳмаджон ва унинг бўлинмаси ҳаммадан бурун кириб борди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Ҳаммадан бурун шу масалани ҳал қилиш керак.
Ҳаммадан бурун шартига тўғрилаб, байроқни осмонга кўтариб қўйганингни қара. М. Муҳамедов, Қиммат билан Ҳиммат
Элдан бурун
Дегрезликда ишлатиладиган, дўкон тарновларидан кирган шамолни кўмирга йўналтириш учун ясалган қуйма чўян мослама.
БУРУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.