тадбир
билан улашинг
1. Амалга ошириш, рўёбга чиқариш учун йўл-йўриқ ва чора.
-
Ҳосил-дорликни ошириш тадбирлари.
-
ҳақиқат олдида у ҳайрон ва бунга қарши тадбир ўйлаш билан гаранг эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу тадбирнинг келиб-келиб Тўламатдан чиққанини айтмайсизми! С. Анорбоев, Оқсой
2. Мақсадни амалга ошириш йўлидаги иш, хатти-ҳаракатнинг ўзи.
-
Бу шунчаки оддий тадбир бўлмай, у ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш иши билан чамбарчас боғланиб кетади. Фан ва турмуш
-
Ҳар бир тадбир талабалар тарбиясини такомиллаштиришга йўналтирилган. Газетадан
-
Ҳосил тугиш даврида чеканка қилиш муҳим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади. Газетадан
3. Маълум мақсадда ташкилий равишда амалга ошириладиган (бажариладиган) иш, ишлар.
-
Тошкент шаҳар кинолаштириш бошқармаси ва кинофильмлар прокати Зулматдан зиёга номи билан катта маданий тадбир ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Газетадан
ТАДБИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TADBIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тадбир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар