пар
билан улашинг
1. от Парранда танасини қоплаб турадиган юмшоқ ва нафис пат.
-
Товуқнинг пари,
-
Яйраб ҳаволарда бир қуш учади Чарчаркан, симларни секин қучади, Юмшоқ парлар билан ёпиб юзини. Ҳ. Олимжон
2. сифатдош Ичида пари бўлган, пар солинган.
-
Пар ёстиқ. Пар тўшак.
-
Кенг тахта каравот. Устига чойшаб ёпилиб, катта пар ёстиқ қўйилган. Деразага оқ шоҳи парда тутилган. С. Нуров, Нарвон
-
Чўтир хола уни гапга тутмай, пар ёстиқ билан янги атлас кўрпани тахмондан олиб, Умид устига ташлади. Мирмуҳсин, Умид
3. кўчма айн. Паға 2.
-
Ёш бургут учмоқда кўкда шиддаткор, Кумуш булутларнинг тўзғитиб парин. А. Орипов, Йиллар армони
-
Пар булутлар, марварид қорлар Юксак чўққи узра қўйган бош. А. Орипов, Йиллар армони
1. айнан Жуфт 3.
-
Бир пар этик.
-
Кечқурун пар отли извош кўчанинг бошида тўхтаб, ундан терговчи тушди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Уйда оёқ кийими бир неча пар: чувак, маҳси, сандал, калиш, туфлилар. Ғ. Ғулом
2. Бирга ишлатиладиган иккита бир хил нарсанинг бири, биттаси.
-
Пари йўқ пайпоқ.
3. Ўз хислатлари билан бир-бирига мос, тенг икки кишининг бири.
-
Бу йигит сенга пар эмас.
-
Қизим бор эди якка, исми Қамар, Оз эрди ҳусн бобида унга пар. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
-
Таъриф-у тавсифингиз қилсам агар, афандим, Баджаҳллик бобида йўқ сизга пар, афандим. Гулдаста
1. с.т. қ. Буғ.
-
Суюқликнинг парга айланиши. Хонани пар билан иситмоқ.
2. Қаттиқ моддаларнинг буғга айланган ҳолати.
-
Камфара пари. Симоб пари.
ПАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар