кул
билан улашинг
1. Юз, кўз ҳаракатлари ёки турлича товуш (товушлар) билан хурсандлигини, завқ-шавқини ифодаламоқ, кулги ифодаламоқ.
-
Хохолаб кулмоқ. Қаҳқаҳа уриб кулмоқ. Пиқ этиб кулмоқ. Ҳиринглаб кулмоқ. Мулойим кулмоқ. Мийиғида кулмоқ.
-
Олдин Камолиддин махдум, унга эргашиб Асад қори ҳи-ҳилаб кулди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аваз, Феруз шаънига айтган бир байтини эслаб, муртида кулди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ҳафиз Мирзамуҳамедовичнинг кулиб турган чеҳраси жиддийлашди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ҳамон кулиб турган кўзлари билан уни бошдан-оёқ кузатиб чиқди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Кулги билан масхараламоқ, мазах қилмоқ.
-
Ойи, сиз сезасизми, бойникида орқамдан кулишади, гапиришади, пичинг, кесатиқ-месатиқ ман яқинлашсам, жим бўлишади [деди Гулнор]. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қандоқ бораман кулмайдими ҳамма. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кулса кулаверсин, бари бир ўз фикримда қоламан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
кул сўзи қатнашган жумлалар:
Бахти кулмоқ
-
Мингбошига тегмагани билан Зебихоннинг бахти кулармиди? Чўлпон, Кеча ва кундуз
Ичида кулмоқ
-
Қўчқор унинг хаёлидаги ўйларини билади ва ичида кулади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
— Ишқилиб, уйида бўлмасин-да, — дейди умид билан, сўнг ўзининг соддалигидан ичида кулади. С. Сиёев, Ёруғлик
Устидан кулмоқ
-
Мен дўзахдан чўчимасман, устимдан кулма. Мен чидарман, аммо қайда ҳақиқат, имон? А. Орипов, Жаннатга йўл
КУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар