марза
билан улашинг
1. қ. х. 1 Экинзор ёки унинг бир бўлагини бошқа бўлакдан ажратиш учун маълум баландликда тупроқ уйиб ҳосил қилинган чегара; эгат, йўл.
-
Ерни тозалаб бўлганингдан кейин хирмон жойининг марзаларини ҳозиргисидан икки баравар баланд қил. С. Айний, Дохунда
-
Чол марзадан юриб, ўқариқ бўйлаб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Ариқ сирти; пушта.
-
Кунни кеч қилиш ниятида марза устига чиқиб, тут соясида ўтирдим. О. Ҳусанов, Най
-
Бошларига сават қалпоқ кийган сувчилар марзаларда сув тараб юришибди. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
марза сўзи қатнашган жумлалар:
Марза олмоқ
-
Чигит экиладиган ерларни карталаш, марза олиб, бостириб суғориш пайти келди. Ж. Қодиров, Аттанг деб қолманг
-
У кундузлари елкасида кетмон кўтариб, далага чиқади, марза олади, ер текислайди. Н. Фозилов, Қуш қаноти билан
МАРЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
марза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар