масала
билан улашинг
1. Муҳокама, мунозара билан ҳал этилиши лозим бўлган нарса, иш, вазифа, муаммо.
-
Уй-жой масаласи. Иқтисодий масала. Ҳаёт-мамот масаласи. Масалани ҳал қилмоқ.
-
Қўйилган масала икки кун давом этган семинар йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Икки чол ўзларини ташвишга солган муҳим масалага ҳам жавоб топмаганлар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Баҳс, муҳокама, мунозара ва шу кабилар мавзуи.
-
Масала яна хат устига ўтиб, Отабек қушбегидан сўради: — Қўлингиздаги мактуб билан, эҳтимол, биз оқланган чиқармиз? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кампир бўлсак ҳам, мажлисга масала бўлиб ўтирибмиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Нотиқ Ўрта Осиёда туб олтин конлари ва уларни ўрганиш масалалари устида тўхталди. С. Кароматов, Олтин қум
3. Умуман, бирор шахс ёки нарса билан боғлиқ бўлган, назар-эътиборда турган иш, гап ва шу кабилар.
-
Ҳозиргина ўйлаб турган жўнаш масаласи ҳам унинг эсидан чиққан эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
-
— Бунинг масаласи осон, оқсоқол, — деди Содиқ аминга, унинг ўйга толиб турганини кўриб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эртагаёқ масалангизни деканатга қўямиз. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Механизатор кадрлар тайёрлаш масаласи кенг йўлга қўйилган. Ўзбекистон қўриқлари
4. мат. Маълум сонлар ва тегишли муносабатлар асосида номаълум сонларни топиш ҳақидаги математик вазифа.
-
Масалалар тўплами.
-
Доскага бир масала ва иккита мисол ёзилгач, баъзи билағон болаларнинг чеҳраси ёришиб кетди. Ф. Азизхўжаев, Яшил чайла
-
Масалани тўғри ечди-ю, оққа кўчираётганда, вақт тугаб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
5. Диний мавзудаги тортишув, мунозара ёки ваъз.
-
Масала айтишмоқ.
-
Нима учундир
-
[Ҳусайн Бойқаро] шайхулисломдан шариатга доир бир масалани сўради. Ойбек, Навоий
масала сўзи қатнашган жумлалар:
Масала талашмоқ
-
Бугунги ишчи ўз соҳасининг билимдони бўлган инженеру техниклар билан баҳслашишга, масала талашишга қодир. Газетадан
МАСАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MASALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
масала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар