маска
билан улашинг
1. Юзга тутиладиган, одам ёки ҳайвон қиёфаси тасвирланган махсус ниқоб.
2. Ўзини танитмаслик учун (маскарад ва шу кабилар томошаларда) юзнинг юқори қисмини беркитадиган, кўз учун икки тешик очилган махсус парда.
-
Қора маска. Маска киймоқ.
3. Ҳимоя учун юзга (оғизга, бурунга) тутиладиган махсус мослама.
-
Противогаз маскаси. Жарроҳ маскаси.
4. Ўлган одамнинг юзидан гипс (ганч) воситасида олинадиган қуйма нусха, тасвир.
5. Косметикада; юз ва бўйин терисини яхшилаш, парваришлаш учун маълум нарсалар аралашмасидан тайёрланган пардоз воситаси.
6. Қиличбозлик, хоккей ва бошқалар спорт турларида спортчининг юзини жароҳатлардан сақловчи ҳимоя анжоми.
шева Сариёғ.
-
— Гулнор, сув келтир! Маскани айрондан ўзим ажратаман — деди хотин. С. Айний, Дохунда
МАСКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MASKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маска сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар