маслаҳат
билан улашинг
1. Бирор ишни қандай қилиш ёки умуман нима қилиш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ тарзидаги фикр, мулоҳаза.
-
Яхши маслаҳат. Маслаҳат бермоқ (қилмоқ). Маслаҳат сўрамоқ (қилмоқ).
-
Менинг фикримча, чигит экишда ҳосилот отанинг маслаҳатига кўниш керак эди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Бу маслаҳат Сидиқжонга ҳам маъқул тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Умид академик Отабоев ҳовлисига ҳам бир неча бор бориб, ўз ишига доир маслаҳатлар олди. Мирмуҳсин, Умид
2. Тавсия, таклиф тарзидаги гап.
-
Гапга қулоқ солинг, сизга маслаҳатим — бўлар-бўлмасга куйиб-пишаверманг. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Сизга менинг маслаҳатим — Андижонда кўп турманг. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Кенгаш, фикр олишиш.
-
Маслаҳат билан бўлган иш бузилмас. Мақол
-
Якшанба куни қариндош-уруғлар маслаҳатга тўпланишди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Моҳидил маслаҳат йиғинида баъзиларнинг Ҳошимжондан норози бўлганини кўз олдига келтирди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Бундоқ маслаҳат мажлисларини ҳам уюштириш ўз вазифаси деб ўйларди. Мирмуҳсин, Меъмор
маслаҳат сўзи қатнашган жумлалар:
Маслаҳат кўрмоқ
-
хон бу ишни маслаҳат кўрсалар, биз ёрдамга ҳозирмиз деган қуруқ ваъдалар билан жавоб мактуби олинган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сиз устозга яна бирон шикоят етмаслигини ўйлаб, Хуросондан чиқиб кетишингизни маслаҳат кўрамиз. Мирмуҳсин, Меъмор
Маслаҳат оши
-
Маслаҳат ошидан кейин энг катта ва муҳим иш тўй эмас, янги уйга кўчиб кириш бўлиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Маслаҳат солмоқ
-
Кекса уста ўғилларини тўплаб, маслаҳат солди. С. Сиёев, Аваз.
-
Ойимга хархаша қилаверган эдим, ойим бувимга маслаҳат солди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Маслаҳат қилмоқ
-
Аммо олти овсин ҳар куни пичирлашиб, ниманидир маслаҳат қилишарди. С. Аҳмад, Келинлар қўзғолони
-
Қурбон ота ўз тенгқурларини йиғиб, ишни қачон ва қандай бошлаш тўғрисида маслаҳат қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Маслаҳатни бир ерга қўймоқ
-
Она-бола туни билан ҳасратлашиб, охири маслаҳатни бир ерга қўядилар. П. Турсун, Ўқитувчи.
МАСЛАҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MASLAHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маслаҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар