марш
билан улашинг
1. Олға қараб юриш, ҳаракатланиш
2. Сафда баравар қадам ташлаб юриш.
-
Тантана марши. Марш қилмоқ.
3. Қўшиннинг ташкилий равишда юриш қилиб, бир жойдан иккинчи жойга кўчиши (пиёда ёки транспорт воситаларида).
-
Полк икки кунлик маршдан кейин бепоён, қалин бир ўрмонга ўрнашганича, узоқ вақт қолиб кетди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
4. Ҳарбий юришларда, парадларда иштирок этувчиларни руҳлантириш, уларнинг ҳиссиётига таъсир этиш мақсадида ёзилган мусиқа асари.
-
Зафар марши.
-
Ёлғизликдан зерикиб, радиони қўйди. Аллақандай маршлар чалиняпти. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
1. Сафнинг юриш бошлаши учун бериладиган буйруқ, команда.
-
Олға марш!
2. с.т . Йўқол, жўна
-
Ҳозир уй-уйларингга марш! Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
МАРШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
марш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар