дўзах
билан улашинг
1. Диний тасаввурга кўра: ўлган, дин талабларини бажармаган гуноҳкор бандалар охиратда абадий азобланадиган жой; жаҳаннам.
-
Дилозорларнинг ҳаммаси дўзахга маҳкумдир. Ҳадисдан
-
Дўзахни зино қилган, бировнинг ҳақини еган гуноҳкор бандаларимга яратганман. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. кўчма Кишини ортиқ азоб-уқубат ва мушкул аҳволга солувчи шароит, муҳит, ҳолат.
-
Яхши рўзғор — жаннат, ёмон рўзғор— дўзах. Мақол
-
Бу ғамхона кошона унинг учун дўзах-ку! К. Яшин, Ҳамза
ДЎЗАХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘ZAX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўзах сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар