энгаш
билан улашинг
1. Белни букиб, тананинг юқори қисмини қуйи солмоқ; эгилмоқ.
-
Ғуломжон чиройли қаддини букиб, онаси устига энгашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Энгашиб, палакларни титиб қарасанг, тугунак, сапча, хомаклар қийғос Н. Фозилов, Дийдор
2. Оғмоқ, қийшаймоқ.
-
Минора энгашиб қолибди.
-
Арава миниб келган Тожибой от устида, девордан энгашиб тушган гилос шохини қайириб турганида, Лутфихон чиқиб қолди. С. Аҳмад, Муҳаббат
ЭНГАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ENGASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
энгаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар