композиция
билан улашинг
1. Адабий асар, санъат асари қисмларининг тузилиши, жойлашиши ва ўзаро муносабати, уларнинг қўшилиб кетиши, қўшилган яхлитлиги.
-
Романнинг композицияси. Операнинг композицияси.
-
Унинг [Охунованинг] очерклари сюжет ва композиция жиҳатидан аниқ мақсадга қаратилган. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Ҳар ҳолда улар ҳам композицияси, ҳам оҳангдорлиги билан фольклор асарларига яқин туради. ЎТА
2. Таркибий қисмлари мазмунан ўзаро боғланиб, бирлик ташкил этган бадиий асар, мусиқа ёки рассомлик асари.
-
Ҳайкалтарошлик, меъморчилик композициялари бамисоли жангноманинг қаҳрамонларидек қад кўтаради. Газетадан
3. мусиқа Мусиқа асари яратиш назарияси.
-
Композиция классининг талабаси.
КОМПОЗИЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOMPOZITSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
композиция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар